Иқтисодиёт

Кечроқ пенсияга чиққанларга кўпроқ пул бериш тизими яратилиши мумкин

Юқори даромад олувчилар 6 ой кеч пенсияга чиққанда уларга бугунги кундаги қиймат бўйича ойига 277 минг сўмгача ёки 8 фоиз, 12 ой кеч чиққанда эса ойига 554 минг сўмгача ёки 15 фоизга кўпроқ пул берилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаси қабул қилинса, янги тартиб 2028-йил 1-апрелдан бошлаб кучга киради.

Кечроқ пенсияга чиққанларга кўпроқ маблағ бериш тизими жорий этилиши мумкин

Пенсияга чиқишни 6 ёки 12 ойга кечиктирган фуқароларни молиявий рағбатлантириш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Қайд этилишича, юқори даромаддан ижтимоий солиқ тўлаётган ва пенсия ёшида ҳам меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқароларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида 2028-йил 1-апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегарасини:

- пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига;

- пенсия 6 ой кечиктириб тайинланганда — пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 14 бараваригача;

- пенсия 12 ой кечиктириб тайинланганда — пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваригача ошириш таклиф қилинмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (2026-йил 1-июлдан бошлаб — 504 минг сўм) 12 каррасидан (6 млн 48 минг сўмдан) юқори иш ҳақи ҳисобга олинмайди. Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида эса максимал миқдорни бугунги қиймат бўйича 6 млн 552 минг сўмгача ошириш кўзда тутилган. Шунда пенсияга чиқиш 6 ойга кечиктирилса, ҳисобга олинадиган иш ҳақи чегараси 7 млн 56 минг сўмгача кенгаяди. 12 ойга кечиктирилса, бу чегара 7 млн 560 минг сўм бўлади.

Натижада ҳисобланадиган максимал миқдордан кўпроқ ойлик оладиганлар пенсияга 6 ой кеч чиққанда ойига 277,2 минг сўмгача ёки 8 фоизга, 12 ой кеч чиққанда эса ойига 554,4 минг сўмгача ёки 15 фоизга кўпроқ пул олиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.