Кечқурун Тошкентнинг айрим туманларида ҳаво сифати ёмонлашиши прогноз қилинмоқда
Тошкентда 14 октябрь куни кечқурун ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар концентрацияси ортиши кутилмоқда.

Кечқурун Тошкентнинг айрим ҳудудларида ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда
Соат 20:00 дан 23:00 гача ҳаво сифати индекси AQI 100–150 гача кўтарилиши мумкин, бу «аҳолининг таъсирчануч гуруҳлари учун носоғлом» даражасига тўғри келади, дейилади Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабарида.
Энг юқори кўрсаткичлар соат 22:00 дан 23:00 гача пойтахтнинг шимолий ва ғанбий қисмларида прогноз қилинмоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 14 октябрга ўтар кечаси айрим соатларда ва Тошкентнинг баъзи ҳудудларида ҳаво сифатининг қисқа муддатли ёмонлашиши кузатилди. Кучсиз шамол ва температура инверсияси атмосферанинг ерга яқин қатламида ифлослантирувчи зарраларнинг тўпланиши учун шароит яратди.
Шу билан бирга, шаҳар бўйича ҳаво сифатининг ўртача кўрсаткичлари миллий индекс бўйича PM2,5 учун «яшил» ва PM10 учун «сариқ» даражада қолди.
14 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача ҳаво сифати асосан «ўртача» даражада — AQI 75–100 бўлиши прогноз қилинган эди.
Қўмита атмосфера ҳавосининг сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинаётганини қўшимча қилди.

