Спорт

“Капиталбанк” футбол фахрийларини учинчи бор бир майдонда жамлади

Тошкентдаги “Ёшлик” стадионида футбол фахрийлари ўртасида учинчи чемпионат бўлиб ўтди. “Капиталбанк” ташкил этган турнирда ўртача ёши 72 ёшни ташкил этувчи тўртта жамоа қатнашди. Финал баҳсида Тошкент жамоаси ғалаба қозонди.

“Капиталбанк” футбол фахрийларини учинчи марта бир майдонда тўплади

Тошкентдаги “Ёшлик” стадионида “Капиталбанк” ташаббуси билан футбол фахрийлари ўртасидаги учинчи чемпионат бўлиб ўтди. Мусобақа яна бир бор спортни севувчи, жамоавий руҳ ва ғалабага интилиш ҳаётининг ажралмас қисмига айланган футболчиларни бир жойга жамлади. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 72 ёшни ташкил этди.

Асосий кубок учун тўртта жамоа баҳс олиб борди: Тошкент терма жамоаси, “Алгоритм”, “Сергели” ва “Капиталбанк”нинг корпоратив жамоаси.

Турнир доирасида жами тўртта ўйин ўтказилди. Биринчи босқичда Тошкент терма жамоаси “Капиталбанк” билан, “Алгоритм” эса “Сергели” билан куч синашди. Ушбу учрашувлар якунига кўра жамоалар финал ўринлари учун курашни давом эттирдилар: Тошкент терма жамоаси ва “Алгоритм” 1 ва 2-ўринлар учун, “Капиталбанк” ва “Сергели” эса 3 ва 4-ўринлар учун баҳс олиб борди.

Натижада совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:

“Биз учун ушбу турнирни кетма-кет учинчи йил қўллаб-қувватлаш катта шарафдир. Бу шунчаки спорт мусобақаси эмас, балки футбол ривожига улкан ҳисса қўшган инсонларга ҳурмат бажо келтириш имконияти саналади. Уларнинг ғайрати, шижоати ва ғалабага интилиши ёш фаол ҳаёт кечиришга ҳамда севимли машғулотига бўлган иштиёққа ҳеч қандай тўсиқ бўла олмаслигини яққол кўрсатади”, — дея таъкидлади “Капиталбанк” АТБ кузатув кенгаши раисининг маслаҳатчиси Оксана Линдина.

Турнир тантанали тақдирлаш маросими билан якунланди. Иштирокчиларга кубоклар, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Спорт ташаббусларини, жумладан фахрийлар футболини қўллаб-қувватлаш “Капиталбанк” ижтимоий фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. Банк соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳамда фаол узоқ умр кўриш анъаналарини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.