“Капиталбанк” корпоратив киберспорт бўйича Ўзбекистон кубогини қўллаб-қувватлади
Жиззакҳ Сйбер Арена мажмуасида корпоратив киберспорт бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақа Корпоратив спорт ассоциацияси томонидан ъКапиталбанкъ ва Спорт вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

“Капиталбанк” корпоратив киберспорт бўйича Ўзбекистон кубогини қўллаб-қувватлади
Мусобақада Узинфосом, Реалсофт, Метрополитен, ТБС Банк, ОФБ, Пепси, Узум Теч, Халқ Банки, “Ўзметкомбинат”, Анорбанк, “Ўзбеккўмир”, Инфинбанк, АКФА, “Ўзаеронавигация”, “Капиталбанк” ва “Агробанк” каби компанияларни намойиш этган 16 та жамоа қатнашди.
Турнир Ўзбекистонда корпоратив спортни кенг тарғиб қилиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.
Мусобақа дастурига гуруҳ босқичи, ярим финал ва Бест оф 3 (Бо3) форматидаги гранд финал киритилди. Иштирокчилар профессионал ўйин ускуналари, юқори тезликдаги интернет, ёритиш ва овоз ускуналари каби барча зарур шароитлар билан таъминланди. Ҳакамликни профессионал судялар амалга оширди.
“Капиталбанк” оммавий ва корпоратив спортни етти йўналиш — футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси, югуриш марафонлари ва киберспорт бўйича фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.
“Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали „Капиталбанк“ Ўзбекистонда оммавий ва корпоратив спортни оммалаштиришга, шунингдек, ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши учун шароит яратишга ҳисса қўшмоқда. Биз рақамли авлоднинг имкониятларига ишонамиз ва ёшларга ўз қобилиятларини намоён этиш ҳамда муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга интиламиз”, — деди “Капиталбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.
Мусобақа тақдирлаш маросими билан якунланди. Ғолиб ва совриндорларга кубоклар, медаллар ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Якуний натижалар қуйидагича тақсимланди:

