Маҳаллий

Кадастр агентлиги директори Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабуллар ўтказади

Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев жорий ҳафта Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Кадастр агентлиги директори Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабуллар ўтказади

Очиқ мулоқотлар давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасига доир мурожаатлари, ер ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ муаммолари ўрганилмоқда, дея маълум қилди агентлик матбуот хизмати.

Дастлабки қабул бугун, 15-октабр куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Навбатдаги очиқ мулоқотлар 16-октабр куни Беруний туманида, 17-октабр куни эса Урганч шаҳрида ташкил этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.