Маҳаллий

Президент вилоят ҳокимларига Қорақалпоғистонда ўзларига бириктирилган маҳаллаларни ривожлантириш бўйича вазифа қўйди

Президент вилоят ҳокимларига Қорақалпоғистонда ўзларига бириктирилган маҳаллаларни ривожлантириш бўйича вазифа юклади

Кеча Нукус шаҳрининг “Ашшикўл” ҳудудида 50 минг аҳолига мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” массиви — “Нукус сити” қурилиши бошланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

270 гектар майдонда илғор архитектура ечимлари ва энергия тежамкор технологиялар асосида осмонўпар бинолар, бизнес, савдо ва сервис марказлари, яшил хиёбонлар барпо этилади. Инвестиция лойиҳаларига хориждан салоҳиятли инвесторлар жалб қилинади.

Нукусдаги Мустақиллик кўчаси тун-у кун ишлайдиган масканга айланди. 28 нафар тадбиркор иш бошлагани, 50 нафарининг фаолияти кенгайгани ҳисобига бир ҳафтада савдо тушуми 2 карра ошди.

Нур ва Элобод маҳаллалари Олмазорнинг Қичқириқ маҳалласи намунаси асосида обод қилинади. Наврўз байрамигача шу ердаги истироҳат боғида аҳолини жалб қиладиган замонавий маскан барпо этиш топширилди.

Кегейлида 3,5 километр зовурни ёпиб, 100 та сервис обьекти қуриш бошланган. Бунинг ҳисобига 320 та иш ўрни яратилади.

Қолган вилоят ҳокимларига ҳам Наврўзгача ўзларига бириктирилган туманларда биттадан маҳалла ва марказий кўчада шундай лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Обод қилинган кўча ва маҳаллаларга аҳолининг ўзи баҳо бериши, одамлар маъқул топса, ушбу кўчаларга уларни обод қилган вилоятлар номини бериш таклифи билдирилди.

Қорақалпоғистонда 1 миллион 100 минг ёшлар бор, шундан 505 минги 14-30 ёшда. Давлат раҳбари бу катта куч эканини, ёшларга тўғри йўналиш бериш муҳимлигини таъкидлади.

Бир йилда 1 минг, келгуси икки йилда яна 5 минг ёшни ахборот технологиялари ва логистика соҳасида юқори даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ҳудудда хорижий тил сертификатига эга 98 минг, ахборот технологиялари бўйича 127 минг, аниқ фанлар бўйича сертификат олган 5,5 минг ёш бор. Уларнинг 10 минги чет тили ва ахборот технологияларини мукаммал билади.

Кореядаги ватандошимизнинг олис ҳудудлардаги ёшларга ахборот технологияларини ўргатиб, уларни юқори даромадли қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Йил якунигача шундай камида 10 нафар иқтидорли ватандошни Қорақалпоғистонга жалб этиб, лойиҳалар бошлаш топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.