Иқтисодиёт

ЖСТга аъзолик кеçикди. Öзбекистон жараённи 2027-йилда якунламоқçи

Öзбекистоннинг Жаҳон савдо таşкилотига аъзолиги бöйиçа икки томонлама музокаралар деярли якунланган, иçки қонунçилик ва келажакдаги мажбуриятларни келиşиş бöйиçа иşлар эса давом этмоқда. Бу ҳақда ЖСТдаги иşçи гуруҳ раиси Сунг-Е Çои иşтирокида Тоşкентда öтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Иқтисодиётда давлат иşтироки ва қиşлоқ хöжалиги субсидиялари энг мураккаб масалалар қаторида қолмоқда.

ЖСТга аъзолик кечикди. Ўзбекистон жараённи 2027-йилда якунламоқчи

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича музокараларни 2026-йилда якунлаб, 2027-йилда аъзоликка йўл очишни мақсад қилган. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича ищи гуруҳ раиси, Жанубий Кореянинг ЖСТдаги элчиси Сунг-Е Чои маълум қилди.

“Ўзбекистон ўз олдига музокараларни шу йили якунлаш ва 2027-йилда аъзо бўлиш учун йўл очиш мақсадини қўйган”, - деди у.

Аввалроқ аъзолик жараёнини 2026-йил мартдаги ЖСТ вазирлар конференсиясида якунлаш кўзланганди. Бироқ бу муддатга улгурилмади. Анжуманда Kun.uz жараённинг кечикиш сабаблари, очиқ қолаётган масалалар ва йил охиригача белгиланган мақсад айнан нимани англатиши юзасидан савол берди.

Мартдаги режага нега улгурилмади?

Президент Администрацияси бош инспектори Искандарбек Генжаевнинг тушунтиришича, аъзолар томонидан қўшимча саволлар ва мажбуриятлар кўтарилиши, уларни Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда келишиш қўшимча вақт талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, 2026-йил бошида Ўзбекистон билан икки томонлама музокараларга киришишга яна айрим давлатлар қизиқиш билдирган.

“Бунда Ўзбекистон томонидан қабул қилинадиган аъзоликдаги мажбуриятлар муҳокама қилинмоқда ва ушбу мажбуриятларни келишиш жараёни ўзи ҳам вақт талаб қилмоқда”, - деди Генжаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир асосий эътибор кўп томонлама музокараларга қаратилган. Очиқ масалалар келишилгач, аъзолик пакети ЖСТ Бош кенгашида кўриб чиқилиши, шунингдек, Ўзбекистон ички тартиб-таомилларни, жумладан ратификацияни бажариши лозим.

Шу тариқа, музокараларни йил охиригача тугатиш мақсади ўша вақтнинг ўзида тўлиқ аъзолик кучга киришини англатмайди. Анжуманда аъзоликнинг аниқ санаси эълон қилинмади.

“Икки томонлама музокаралар деярли 99 фоизга якунланган”

Сунг-Е Чои тарифлар ва хизматлар бўйича икки томонлама музокаралар якунига яқинлашганини билдирди.

“Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо давлатлар билан тарифлар ва хизматлар бўйича икки томонлама музокаралар деярли 99 фоизга якунланган. Фақат якуний тафсилотлар ҳал қилиниши керак”, - деди ищи гуруҳ раиси.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.