Маҳаллий

Жиззахда 9,8 тонна фойдали қазилмани ноқонуний қазиб олган шахс 2,5 йилга қамалди

Ғаллаорол туманида яшовчи 2001-йилда туғилган фуқаро Моргузар тоғ тизмасидан рухсациз қазиб олган фойдали қазилмаларни ўз уйида сақлаб келган. Суд уни айбдор деб топди.

Жиззахда 9,8 тонна фойдали қазилмани ноқонуний қазиб олган шахс 2,5 йилга қамалди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 9,8 тонна фойдали қазилмани ноқонуний қазиб олган 25 ёшли йигит 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум қилинишича, Ғаллаорол туманининг Ғубдун қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 2001-йилда туғилган фуқаро 2026-йил апрел ойида Узунбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Моргузар тоғ тизмасидан 9 840 килограмм фойдали қазилмани рухсациз қазиб олган.

У қазиб олинган фойдали қазилмаларни ўз яшаш хонадонида сақлаб келган. Мазкур иш Ғаллаорол туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда жиноят иши бўйича тўпланган далилларни ўрганган.

Суд қарорига кўра, фуқаро Жиноят кодексининг 196-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. У суд залининг ўзида қамоққа олинган.

Инспексия маълумотларига кўра, 2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ олтин бойитиш корхонаси ҳудудида фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ва ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Айрим фуқаролар жавобгарликка тортилган. Ҳозирда вилоят ва туман ички ишлар органлари томонидан бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

7-июл куни тўрт нафар фуқаро “Ангидон” маҳалласидаги Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудига олтин қазиб олиш учун борган. Улардан уч нафари ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетган. Бир нафари маҳаллий фуқаролар, қолган икки нафари эса ФВВ қутқарувчилари томонидан чиқариб олинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.