Маҳаллий

Жиззахда «иши» кўрилаётган блогерга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Сирожиддин Адиловга нисбатан ҳукм чиқарди.

Жиззахда «иши» кўрилаётган блогер юзасидан суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Сирожиддин Адиловга нисбатан ҳукм чиқарди.

Суднинг 2026-йил 5-октябрдаги қарорига кўра, у бир нафар фуқарога нисбатан товламачилик, яна икки нафар фуқарога нисбатан эса хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда такроран фирибгарлик содир этганликда айбли деб топилди.

Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд муҳокамасида Адилов Д. Шамсиевдан 12 млн сўмни товламачилик йўли билан, Г. Жуманиёзовадан 30 млн сўм ва Р. Худойназаровадан 33 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олгани исботлангани қайд этилди.

Жами 75 млн сўм зарар қопланган.

Судлар ахборотига кўра, жиноят иши доирасида Сирожиддин Адиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти бўйича унга айблов қўйилмаган. Айбловлар бошқа фуқароларнинг мулкини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган.

Таъкидланишича, биринчи инстансия суди ҳукми устидан юқори инстансия судига процессуал тартибда шикоят қилиниши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.