Маҳаллий

Ихчам тўйлар, қарз ва “одамлар нима дейди?”: “Маромийлик” лойиҳасининг дастлабки босқичи сарҳисоби

ъМаромийликъ ҳаракатининг дастлабки 90 куни жамиятда дабдабали тўйларга мойиллик ва ижтимоий босим юқорилигини кўрсатди, деди Маънавият маркази раҳбари Отабек Ҳасанов. ъ3000-йил давомида миямизга сингиб кетган нарсани 90 кунда йўқ қилиб юборадиган бўлсак, бизга Нобел беришлари керакъ, — деди у.

**Ихчам тўйлар, қарз ва "одамлар нима дейди?": "Маромийлик" лойиҳасининг дастлабки босқичи якунлари**

Тўй ва маросимларни ихчамлаштиришга қаратилган 90 кунлик "Маромийлик" лойиҳаси ижобий натижалар бера бошлади, бироқ исрофгарчиликни қисқа муддатда бартараф этиш имконсиз. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов 26-август куни Тошкентда ўтказилган тадбирдан сўнг Газета мухбирининг саволига жавоб берди.

Отабек Ҳасановнинг таъкидлашича, тўй ва маросимлардаги исрофгарчилик жамият онгига шунчалик чуқур сингиб кетганки, уни бир нечта тадбир ёки қисқа муддатли чора билан йўқотиб бўлмайди.

"Биз дастлаб 90 кунлик муддатни эълон қилдик. Чунки ҳамма жойга чиқиб, вазиятни ўрганганимизда жуда кўп муаммолар борлиги аён бўлди. Бу одатлар генимизгача сингиб кетган экан. Биз аввал бир-икки тадбир ёки қатъий чора билан буни тўхтатиш мумкин деб ўйлагандик. Аммо бу анча чуқур масала экан", – деди у.

Ҳасановнинг сўзларига кўра, одамлар тўйларни ихчамлаштириш зарурлигини тушуниб турса ҳам, қарз ва кредит ҳисобига катта маросим ўтказишдан воз кеча олмаяпти.

"Одамлар "Маромийлик" умуммиллий ҳаракатидан хабардор, қарор борлигини, тўйни ихчам қилиш кераклигини ҳам билиб турибди. Ҳатто кредити, қарзи бор. Лекин "барибир қилмасам бўлмайди" дейди. Бу нарса шу даражада онгимизга кириб кетган", – дея таъкидлади марказ раҳбари.

Ҳасановга кўра, лойиҳа доирасида психолог ва олимлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Давлат хизматчилари учун тренинглар ўтказилмоқда, ҳудудларда эса маҳалла раислари билан ишланмоқда.

"Бу бир кунлик иш эмас. 3000-йил давомида миямизга, онгимизга ва қалбимизга сингиб кетган нарсани 90 кунда йўқ қилиб юборадиган бўлсак, бизга Нобел мукофотини ўн марта беришлари керак. Бу – доимий кураш. Ушбу 90 кунни нима учун эълон қилдик? Биринчи босқичда исрофгарчилик бўйича қайси даражада эканимизни аниқлаб олишимиз керак эди. Жуда катта рақамлар ва таҳлилларни олдик", – деди у.

Марказ раҳбари кейинги босқичда 20-21 ёшли, учинчи-тўртинчи курс талабалари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилишини айтди. Унинг фикрича, бугунги талабалар эртанги оила қурувчилар бўлгани учун тўй ва маросимларга муносабатни айнан шу ёшдан шакллантириш муҳим.

"Шу ёшдаги йигит-қизларни қамраб олиб, уларга молиявий саводхонлик, кредит ва қарз, тўй ҳамда исрофгарчилик масалаларини тушунтиришимиз керак. Олий таълим муассасаларида бу мавзулар бўйича махсус дарсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда", – деди у.

"Биз ота-онасига замонавий, янги авлод фарзанди сифатида бошқа таклиф қўя оладиган авлодни тарбиялашимиз лозим", – дея қўшимча қилди Ҳасанов.

Отабек Ҳасанов айрим таниқли санъаткорлар ва амалдорларнинг фарзандлари дабдабали тўй қилаётгани, бунга "Маромийлик" ҳаракати қай даражада таъсир кўрсата олиши ҳақидаги саволга ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, лойиҳанинг очиқ эълон қилиниши ҳам унинг давлат ва жамоатчилик назоратида эканини билдиришга қаратилган.

"Индамай ҳам ишлашимиз мумкин эди. Лекин нима учун буни очиқ эълон қилдик? Давлат хизматчиси ҳам, санъаткор ҳам, ҳамма эшицин дедик. Ҳозир кўчада одамлар учраб, "Сиз "Маромийлик"ни бошлабсиз" деяпти. Санъаткорлар ҳам бу ҳақда гапиряпти", – деди у.

У мазкур лойиҳа ҳақида ахборот тарқатилишининг ўзи айрим оилаларни тўйларни ихчамлаштиришга ундаганини таъкидлади.

"Битта-иккита санъаткорнинг тўйини кўриб, ҳамма тўйлар шундай ўтказиляпти деб бўлмайди. Ўзбекистонда бир йилда 300 мингдан ортиқ тўй бўлади. Сизлар тўртта дабдабали тўйни кўрасизлар-да, ҳамма шундай, дейсизлар", – деди марказ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, шу йилнинг ўзида 100-150 нафар ёш "Маромийлик" таъсирида тўйини ихчам ўтказгани ҳақида унга хат ёзган. Таъкидланишича, улар орасида 50 кишилик тўй қилиб, қолган маблағига кутубхона қурганлар бор.

Ҳасанов ихчам тўйлар кўп бўлса-да, улар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кам ёритилишини айтди.

"Нечта ихчам тўйни кўрсатиб берай? Улар жуда кўп. Лекин уларни ёритмаймиз. Чунки бу бизга лайк ва рейтинг олиб келмайди. Дабдабали тўйни кўрсацак, қизиқиш кўпроқ бўлади. Ҳатто "Маромийлик"дан кейин исрофгарчиликсиз тўй қилаётган давлат хизматчилари ҳам кўпаймоқда. Бироқ уларни ҳеч ким ёритмайди. Битта давлат хизматчиси адашиб, дабдабали тўй қилиб қўйса, ана шу ҳолат дарҳол кенг ёритилади. У ҳам кўпинча ўзининг қарори эмас, оиласининг ёки фарзандининг хоҳиши бўлиши мумкин", – деди Ҳасанов.

Отабек Ҳасанов давлат хизматчилари орасида ҳам маросимларни ихчамлаштириш ва "маромийлик" тамойиллари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётганини айтди.

"Барча давлат хизмати бинолари ва ташкилотларида тренинглар ўтказиляпти. Маромийлик дегани фақат тўй эмас. Бу – тўй ва маросимлардан тортиб, кийиниш, ўзини тутиш ва жамиятдаги бошқа хулқ-атворгача бўлган комплекс масала", – деди у.

Унга кўра, марказ ходимлари вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларига бориб, давлат хизматчиларига қонунчиликдаги талаблар, чоралар ва маромийлик тамойиллари бўйича тушунтириш бермоқда.

"Бу ишлар олти ой давомида Тошкентда ва республикадаги барча вазирлик ҳамда идораларда ўтказилади", – деди Ҳасанов.

У "Маромийлик" лойиҳаси тўйларни ихчамлаштириш билан чекланмаслиги, балки жамиятда меъёрли ва тежамкор турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли иш эканини таъкидлади.

"Бу – ҳали узоқ давом этадиган, тизимли иш. Оммавий ахборот воситалари ҳам бизга қўшилса, яхши бўлади. Халқимиз пулни яхши нарсага тикиши, масалан, кутубхонага сарфлаши керак. Фақат тўйга, бешта машинага эмас", – деди маркази раҳбари.

Шу йилнинг 26-июн куни "Маромийлик" умуммиллий ҳаракати: консепт, амалиёт ва тарғибот технологиялари" мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди. Унда маълум қилинишича, лойиҳанинг дастлабки босқичида мамлакат бўйлаб 14 та ҳудудда семинар-тренинглар ташкил этилиб, 204 та олий таълим муассасаси қамраб олинди. Тадбирларда 2 мингга яқин профессор-ўқитувчи, мутахассис ва талаба иштирок этди.

Шунингдек, 58 068 нафар иштирокчини қамраб олган социологик тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот натижалари ёшлар орасида ихчам ва мазмунли маросимлар, онгли истеъмол ҳамда масъулиятли ҳаёт тарзига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатди. Бироқ айрим қарорларга ҳануз "Одамлар нима дейди?" деган ижтимоий босим таъсир қилаётгани қайд этилди.

Бундан ташқари, марказ томонидан 1 млн респондент ўртасида сўровнома ўтказилгани айтилади. Унда ижтимоий босим мустақил қарор қабул қилишга таъсир этаётгани аниқланган. Респондентларнинг 71,5 фоизи ихчам тўйни исташини билдирган, 69,9 фоизи эса "Одамлар нима дейди?" деган омил туфайли бундай қарордан воз кечишини айтган.

Шунингдек, респондентларнинг 69,8 фоизи қарз олишга қатъий қарши эканини билдирган бўлса, 18,2 фоизи тўй учун қарз олганини айтган.

Тўйлардаги дабдаба ҳам тадқиқотнинг асосий мавзуларидан бири бўлган. Қатнащиларнинг 39 фоизи 300 кишилик, 19 фоизи эса 500-1000 кишилик тўйларни маъқуллаган. 15 фоиз иштирокчи катта тўй қилиш истагини "болалигидан орзу қилгани" билан изоҳлаган. 21 фоиз эса СОВИД-19 пандемияси давридаги каби кўпи билан 30 кишилик тўй ўтказишни маъқуллаган.

Тадқиқотда меҳнат қадрияти ва бойликка муносабат масалалари ҳам ўрганилган. Меҳнацеварлик кўрсаткичи 7,9 фоизга пасайган. Ортиқча маблағни фарзандларининг таълим-тарбиясига сарфлашга тайёр бўлганлар улуши эса 26,5 фоиздан 22,8 фоизгача тушган.

Исроф ва дабдабанинг оила институти ҳамда демографик жараёнларга таъсири ҳам қайд этилган. Урф-одат ва маросимларнинг серхаражатлиги 14,6 фоизни ташкил этган. 2024-йилда никоҳлар сони 267 мингтани ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 263 мингтага тушган. Ажримлар сони эса аксинча – 45,1 мингтадан 46,9 мингтага ошган.

Ижтимоий тармоқлар ҳам одамларнинг қарашлари ва ҳаёт тарзига таъсир қилувчи омил сифатида қайд этилган. Тадқиқотда очкўзлик кўрсаткичи 3,9 фоиздан 6,2 фоизга, тез бойиш истаги эса 8,6 фоиздан 9,1 фоизга ошгани аниқланган, дейилади сарҳисобда. Шу билан бирга, катта авлод вакилларининг ёшлардаги маънавий ўзгаришларга муносабати ҳам ўрганилган. Уларнинг 69,3 фоизи ёшлардаги маънавий ўзгаришларни салбий баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилнинг октабрида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган "Маромийлик" ҳаракати йўлга қўйилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.