Дунё

Истанбулда кучли ёмғирлар: қурбонлар бор, юзлаб кишилар эвакуация қилинган

Сўнгги 84 йил ичидаги энг кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари авиақатновларга ҳам таъсир қилмоқда. Расмийлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли айрим ҳудудлардаги мактабларни вақтинча ёпган. Ногиронлиги бўлган давлат хизматчилари, ҳомиладор аёллар, саккиз ёшга тўлмаган фарзанди бор бўлган аёллар ва фахрийларга маъмурий таътил берилган.

Истанбулда кучли ёмғирлар: қурбонлар бор, юзлаб кишилар эвакуация қилинган

Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган кучли сув тошқини оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Губернаторнинг айтишича, бунга сўнгги 84 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

14 ёшли ўсмир кўлмакдан ўтаётганида электр токи уриб, вафот этган. Яна бир қурбон 34 ёшли эркак бўлиб, у йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пайтда сирпаниб кетган, йиқилган ва боши йўлакка ётқизилган тошга урилган.

Истанбул шаҳри мери ўринбосарининг маълум қилишича, қутқарувчилар сув тошқини сабаб қамалиб қолган қарийб 600 кишини эвакуация қилган. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида автомобиллар сув остида қолиб кетган.

Истанбул вилояти губернатори Давут Гул аҳолини ўта зарур бўлмаса, уйдан чиқмасликка чақирган.

Губернатор маъмурияти ток уришидан вафот этган ўсмирнинг ўлими юзасидан текширув олиб бормоқда.

Туркия ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, Истанбулнинг айрим ҳудудларида ўртача йиллик меёрнинг еттидан бир қисмига тенг миқдорда ёғингарчилик кузатилган. Ёмғирлар давом этиши кутилаётгани боис, ҳукумат мактабларни ёпишга кўрсатма берган.

Шаҳар мери ўринбосари Нури Асланнинг хабар беришича, тошқин туфайли қамалиб қолган 595 киши хавфсиз жойларга кўчирилган. Табиий офат оқибатларини бартараф этишда фавқулодда хизматлар ва коммунал хизматларнинг саккиз мингдан ортиқ ходими қатнашмоқда.

Шунингдек, аҳолига шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинган. Истанбул метроси иш вақти тунги соат 2 гача узайтирилган.

Сув тошқинлари авиақатновларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. ББС Туркия хизматига кўра, 46 та самолёт Истанбулдаги аеропортларга қўна олмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.