Дунё

Истанбулда кучли сув тошқинлари: Ўзбекистон консулхонаси огоҳлантириш эълон қилди

Кучли ёмғир, шамол ва ноқулай об-ҳаво тошқин, йўлларда ҳаракатланишнинг қийинлашиши ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатлар хавфини

Истанбулда кучли сув тошқинлари: Ўзбекистон консулхонаси огоҳлантириш берди

Истанбул, Ялова ва Кожаели вилоятларида яшаётган ҳамда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонлик фуқаролар об-ҳаво кескин ёмонлашгани сабабли ҳушёр бўлишга чақирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълум қилди.

Кучли ёмғир, шамол ва ноқулай об-ҳаво шароитлари сув тошқинлари, йўлларда ҳаракатланишнинг қийинлашиши ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатлар хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Шу сабаб ватандошларимиздан қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади:

- Зарурат бўлмаса, узоқ масофаларга сафарга чиқмаслик;

- Кучли ёғингарчилик пайтида сув тўпланиши мумкин бўлган пастқам жойлар, ерости йўллари ва туннеллардан узоқ туриш;

- Денгиз соҳиллари, дарахтлар, электр узатиш тармоқлари ва мустаҳкам ўрнатилмаган конструксиялар ёнида эҳтиёткорликни кучайтириш;

- Автомобил бошқаришда тезликни пасайтириш ва хавфсиз масофани сақлаш;

- Туркиянинг ваколатли идоралари томонидан эълон қилинаётган расмий огоҳлантириш ва тавсияларга қатъий риоя қилиш.

15-октябрга ўтар кечаси Истанбулда кучли ёғингарчиликлар оқибатида ер ости йўлаклари ҳамда турар-жой биноларини сув босди. Хавфли вазият сабаб Истанбулдаги барча таълим муассасаларида дарслар бекор қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.