“Ислом Каримов бу жуда катта хато бўлганини тан олган” — Аскар Акаев Асакадаги автомобил заводининг очилиши ҳақида

“Ислом Каримов бу жуда катта хато бўлганини тан олган” — Аскар Акаев Асакадаги автомобил заводининг очилиши ҳақида
Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Андижонда автомобил ишлаб чиқариш заводини очиш катта хато бўлганини тан олгани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда у ЁуТубеъдаги ЭхслусивеКГ каналига берган интервюсида айтиб ўтди.
Суҳбатда Жанубий Кореянинг Даевоо компанияси аввал заводини Қирғизистонда очмоқчи бўлгани, бироқ маҳаллий амалдорлар пора талаб қилгани сабаб улар Ўзбекистонга ўтиб кетгани ҳақида гап боради. Аскар Акаев бу гапларда ҳақиқат борлигини, аммо айрим жойлари ёлғон эканини билдирди.
“Менинг ўзим яхшилаб ўргандим. Менимча, бундай ишлаб чиқаришнинг Қирғизистонга ҳам Ўзбекистонга ҳам кераги йўқ. Мисол учун, ўша [завод — таҳр.] иш бошлаганидан кейин Ислом ака билан шуни муҳокама қилганман. ъШундан фойда топдингизми?ъ деганимда, Ислом ака ъБу жуда катта хато бўлдиъ , деди. Сабаби қирғиз, қозоқ, ўзбеклар бу каби корхоналарга мослашмаган. У ерда кам ойликка терга ботгунга қадар ишлаш керак…”, дея эслайди Қирғизистон собиқ президенти.
Шу билан бирга, Акаев қирғиз халқи бундай ишлаб чиқариш корхоналарида ишлай олмаслигини ҳам таъкидлади.
Биз қирғизлар улуғ элмиз, “Манас”ни яратган элмиз, албатта, Чингиз Айтматовни яратган элмиз. Мен ҳам қирғизман, шунга қарамай ҳақиқатни айтадиган бўлсам — ялқов элмиз. Ҳолдан тойгунча ишлашни ёмон кўрамиз. Бундан уялмаслик керак — бу кўчманчи халқларнинг ўзига хослиги. Сиз бундай ишлаб чиқаришларда кунига роботдек 10 соат ишлай оласизми?! Шуни хоҳлармидингиз? Мен президент сифатида қирғизларим у ерда ўн соатлаб қандай ишлайди, деб ўйладим. Кейин “йўқ” деган қарорга келдим. Нафақат амалдорлар, балки шахсан менинг ўзим ҳам қарши бўлганман”, дейди Акаев.
Даевоо ҳақида
Даевоо Сорпоратион — Жанубий Кореянинг йирик саноат компаниялари гуруҳи бўлиб, дунёдаги энг йирик корпорациялардан бири эди. 1992-йилда Ўзбекистон ҳукумати ва Даевоо ўртасида “ЎзДЕУавто” қўшма корхонасини тузиш бўйича битим имзоланади ва 1996-йил мартига келиб завод ишга туширилади. Ўша йилдан Асакадаги заводда Дамас, Тисо ва Нехиа ишлаб чиқарила бошланади.
2000-йиллар бошидаги инқироздан сўнг Даевоо Моторънинг асосий активларини Генерал Моторс сотиб олади. Ўзбекистондаги корхонада эса 2005-йилда “Ўзавтосаноат” Даевоўнинг улушини сотиб олиб, корхона устидан тўлиқ назоратни қўлга киритади. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати ва ГМ Даевоо Ауто & Течнологй стратегик ҳамкорлик битимини тузади. 2008-йилда корхона қайта ташкил этилиб ГМ Узбекистан номини олади ва Чевролет моделлари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилади.
2017-йилда “Ўзавтосаноат” Генерал Моторсъга тегишли 49 фоизлик улушни сотиб олади. Шу билан ишлаб чиқарувчи корхона яна тўлиқ Ўзбекистон томони назоратига ўтади. Бироқ ГМ билан технология ва Чевролет бренди бўйича алянс сақланиб қолади. 2019-йил 1-июлдан бери ГМ Узбекистан УзАутоМоторс номи остида Чевролет моделларини ишлаб чиқариб келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021-йил 20-август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Асакадаги Генерал Моторс автомобил заводи фаолияти ҳақида гапирган эди. Ўшанда давлат раҳбари автомобил заводи аввал 35 фоиз зарар билан ишлаганини, харажатларнинг 35-40 фоизи давлат ҳисобидан қопланганини таъкидлаган.
“Бирор марта маҳсулотини фойда билан ишлаб чиқармаган. Агар ҳозиргидек рақобат бўлиб, заводни кенг океанга қўйиб юборганимизда машина сони кўпаяр, ҳам арзон, ҳам рақобатбардош бўларди”, деганди президент.
Шавкат Мирзиёев бу завод учун барча имкониятлар, жумладан, солиқ имтиёзлари яратилганига қарамай, у ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини афсус билан айтган.
“Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди”, деганди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг айтишича, энди рақобат муҳити шакллангани сабаб завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади. “Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Ичи (ишлаб чиқариши назарда тутилмоқда — таҳр.), иқтисодиёти маъқул эмас эди”, — деган эди давлат раҳбари.
Ҳозирда УзАутоМоторс АЖни сотишга тайёргарлик ишлари бошланган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова “Дарё”га маълум қилган. Таъкидланишича, бу аввал тасдиқланган хусусийлаштириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнга халқаро консултантлар жалб қилинган. Айни пайтда Дуе Дилигенсе компанияси консултантлари зарур ҳужжатлар ва материалларни йиғиш ҳамда тайёрлаш ишларини давом эттирмоқда.
Консултантлар томонидан тегишли хулоса ва таклифлар тақдим этилгач, сотув жараёнини бошлаш тўғрисидаги маълумот расмий равишда эълон қилинади. Активни сотиш жараёни халқаро савдолар ўтказиш орқали, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилиши режалаштирилган.
Президентнинг ўтган йилги қарорига кўра, ҳукумат УзАутоМоторс (99,7 фоиз) ва УзАутоМоторс Повертраин (100 фоиз) компанияларини 2025-йил охири ва 2026-йил бошида хусусийлаштиришни режалаштирган эди.

