Маҳаллий

Ўзбекистонда йиғилган БЙДълар сифати Хитойдагидекми? Завод ичидан репортаж

Маҳаллий шароитда тайёрланган БЙД автомобилларининг сифати Хитойда ишлаб чиқарилаётган машиналарникидан пастроқ экани ҳақида интернетда турли фикрлар учраб туради. Айримлар бу борада автомобилнинг баъзи қисмларидан тежалгани ҳақида гапиради. Хўш, бу гаплар қанчалик асосли? Kun.uz мухбири Жиззахдаги БЙД Узбекистан Фасторйъда ишлаб чиқариш жараёнлари ва сифат назорати билан танишди.

Ўзбекистонда йиғилаётган БЙД автомобилларининг сифати Хитойдагидекми? Жиззахдаги заводдан репортаж

Жиззахдаги БЙД Узбекистан Фасторй заводида қандай автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

Тошкентдан қарийб тўрт соатлик йўлдан сўнг, Kun.uz мухбири Жиззахдаги БЙД Узбекистан Фасторй заводига етиб борди. Бу ерда конвеерлар узлуксиз ишламоқда: турли моделлар бирин-кетин йиғилиб, тайёр автомобиллар қаторини тўлдирмоқда. Заводдаги жараён билан танишиш давомида мутахассислардан автомобилларни йиғиш тартиби, сифат назорати ва маҳаллий кадрларни тайёрлаш тизими ҳақида маълумот олинди.

Масъулларнинг таъкидлашича, автомобилнинг сифати фақат конвеер охиридаги якуний текширув билан белгиланмайди. Машина тайёр ҳолга келгунча бир неча босқичли назорат ва синовлардан ўтади. Жараённинг исталган босқичида хатолик аниқланса, автомобил кейинги жараёнга ўтказилмайди. Аввал муаммо аниқланади, сабабига баҳо берилади ва тегишли чоралар кўрилади. Яъни конвеердан чиқаётган ҳар бир автомобил ортида фақат йиғиш иши эмас, босқичма-босқич назорат тизими ҳам туради. Машинанинг якуний ҳолати эса айнан шу кетма-кет текширувлар натижасида шаклланади.

Мазкур жараёнда маҳаллий мутахассисларнинг малакаси ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки замонавий автомобилни йиғиш деталларни бир-бирига улаш билангина тугамайди. Ҳар бир босқичда технологик талаб ва сифат стандартларига риоя қилиш талаб этилади.

Маҳаллийлаштириш фақат эҳтиёт қисмлардан иборат эмас

Автомобил ишлаб чиқаришда яна бир муҳим жиҳат – маҳаллий кадрлар малакаси. Замонавий автомобилни йиғиш учун технологик ускуналар билан ишлаш, ишлаб чиқариш стандартлари ва сифат назорати талабларини яхши биладиган мутахассислар керак. Шу сабабли заводдаги маҳаллий ходимлар тегишли ўқув жараёнларидан ўтади. Мақсад уларнинг БЙД глобал ишлаб чиқариш талабларига мос ишлашини таъминлаш.

ЧАЗОР ва янгиланган СОНГ ПЛУС: конвеердан қандай автомобиллар чиқмоқда?

Жиззахдаги завод конвеерида турли моделларни кўриш мумкин. Улар орасида ЧАЗОР УзПриде ҳам бор. Маҳаллийлаштириш жараёни эса бундай гибрид автомобилларни Ўзбекистон бозори ва харидорларнинг кундалик эҳтиёжларига мослаштириш имконини бермоқда. Шаҳар ичидаги қатновлар, кундалик юмушлар ва доимий фойдаланиш учун мўлжалланган ЧАЗОРъда гибрид технологиянинг тежамкорлик жиҳати алоҳида эътибор тортади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.