Маҳаллий

БЙД Узбекистан Фасторй ва БЙД Астана Моторс Жиззахдаги БЙД заводи бўйлаб экскурсия уюштирди

БЙД Узбекистан Фасторй ва БЙД Астана Моторс компаниялари ъБЙД. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганъ лойиҳаси доирасида 50 дан ортиқ мижоз, журналист ва блогерлар учун Жиззахдаги завод бўйлаб экскурсия ўтказди. Меҳмонлар автомобил ишлаб чиқариш жараёни ҳамда муҳандислар мактаби фаолияти билан танишди.

БЙД Узбекистан Фасторй ва БЙД Астана Моторс Жиззахдаги БЙД заводига экскурсия ташкил этди.

Марказий Осиёдаги биринчи БЙД Узбекистан Фасторй заводи ва БЙДънинг Ўзбекистондаги расмий дилерлик тармоғи – БЙД Астана Моторс, БЙД Сентрал Асиа бренди дистрибютори кўмагида мижозлар учун Жиззах шаҳридаги БЙД заводига ноёб экскурсия уюштирди. Ушбу тадбирда 50 дан ортиқ мижоз, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Ушбу қўшма ташаббус иштирокчиларга БЙД автомобилларининг алоҳида йиғиш босқичларидан тортиб, тайёр ҳолга келгунига қадар бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзлари билан кўриш имконини берди.

Меҳмонларга завод ичкаридан намойиш этилиб, замонавий технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнлари билан таништирилди. Уларга БЙД автомобилларини яратишнинг асосий босқичлари ҳақида маълумот берилиб, автоматлаштирилган линиялар кўрсатилди. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг БЙД брендининг қатъий глобал стандартларига тўлиқ мос келишини тасдиқловчи кўп босқичли сифат назорати тизими ва синов треклари намойиш қилинди.

Ташриф буюрувчилар заводнинг етакчи муҳандис ва технологларидан автомобилларни маҳаллийлаштириш ҳамда минтақанинг иқлим шароитларига мослаштириш жараёнлари тўғрисида батафсил жавоблар олдилар. Энг муҳими, улар бутун жараённи ўз кўзлари билан кўриш ва Ўзбекистондаги замонавий автомобил ишлаб чиқариш кўламини ҳис этиш имкониятига эга бўлдилар.

Ташрифнинг сермазмун дастури доирасида иштирокчилар завод қошида фаолият юритаётган Марказий Осиёдаги биринчи инновацион Муҳандислар мактабида ҳам бўлдилар. Меҳмонларга назарий амалиёт билан узвий боғланган ноёб таълим экотизими намойиш этилди. Экскурсия иштирокчилари роботлаштирилган стендлар, шунингдек, заводдаги ҳақиқий ускуналарга тўлиқ мос келувчи электроника ва дастурлаш ўқув лабораторияларини кўздан кечирдилар.

Ташриф буюрувчилар ҳудудда “яшил” транспортнинг энг мураккаб технологиялари билан ишлай оладиган юқори малакали техник мутахассисларнинг янги авлоди қандай шаклланаётганига шахсан гувоҳ бўлдилар. БЙД Узбекистан Фасторй ва БЙД Астана Моторс томонидан ташкил этилган илк экскурсия келгусида мунтазам ўтказиладиган танишув саёҳатларига асос солди.

БЙД Узбекистан Фасторй заводига навбатдаги саёҳат 19-сентабр куни бўлиб ўтади. Дилерлик тармоғи мижозлари бу ерда (ҳавола) олдиндан рўйхатдан ўтиб, бўлажак саёҳатларда иштирок этиши ва технологик автомобилларнинг яратилиш жараёнини ўз кўзлари билан кўриши мумкин. Ушбу лойиҳа бренднинг очиқлигини, таълим салоҳиятини ҳамда минтақадаги автомобил саноати ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирувчи илғор технологияларни намойиш этиб, Ўзбекистонда мижозларга хизмат кўрсатишни тамомила янги босқичга олиб чиқади.

БЙД Астана Моторс расмий тармоғи Ўзбекистонда 9 та дилерлик марказидан иборат. Улардан олтитаси Тошкент шаҳрида, қолганлари эса Бухоро, Фарғона ва Қарши шаҳарларида жойлашган. Ушбу марказларда расмий модел қаторидаги электр ва гибрид автомобиллар тақдим этилган бўлиб, уларга ишлаб чиқарувчи томонидан 6 йил ёки 150 минг км, Бладе Баттерй батареясига эса 8 йиллик кафолат берилади. Маслаҳат олиш, сервис хизматига ёки тест-драйвга ёзилиш учун 1322 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Сайт: byd-astanamotors.uz

Фасебоок: fb.com/bydastanamotors

Инстаграм: @бйд_астанамоторс.уз

Телеграм: t.me/byd_astanamotorsuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.