Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти макроиқтисодий барқарорлашув бўйича тадқиқотлар учун берилди

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти макроиқтисодий барқарорлашув тадқиқотлари учун топширилди
Америкалик иқтисодчилар Роберт Холл ва Майкл Вудфорд макроиқтисодий барқарорлашувнинг микроиқтисодий асослари бўйича тадқиқотлари учун Альфред Нобель хотирасига бағишланган иқтисодий фанлар бўйича мукофот лауреатлари бўлишди. Улар одамлар ва компанияларнинг қарорлари мамлакат иқтисодиётига умумий тарзда қандай таъсир қилишини ҳамда бу механизмлар инқирозларнинг олдини олишга ва иқтисодий тебранишларни юмшатишга қандай ёрдам беришини таҳлил қилишди.
Мукофот соҳибларининг исмларини 12 октябрь куни Стокгольмда Швеция қироллик фанлар академияси эълон қилди.
Мукофотнинг расмий номи — Альфред Нобель хотирасига бағишланган Швеция Давлат банкининг иқтисодий фанлар бўйича мукофоти. У иқтисодиёт фани ривожига қўшилган ҳисса учун берилади.
Мукофот 1968 йилда Швеция Марказий банки томонидан Альфред Нобель хотирасига таъсис этилган. Шартли равишда у дастлабки бешта Нобель мукофоти қаторига кирмайди, бироқ у бошқа мукофотлар билан бир вақтда 10 декабрь куни — Нобель вафот этган кунда топширилади.
Бу йил мукофот жамғармаси миқдори 12 миллион Швеция кронасини (атрофида 1,2 миллион доллар) ташкил этади. Мукофот бир нечта олимга берилган тақдирда, ушбу сумма лауреатлар ўртасида бўлинади.

