Ипотека фоизлари бўйича имтиёзларни сақлаб қолиш маъқулланди
Уй эгалари ипотека бўйича фоизларга сарфланган маблағдан 3 500 фунт стерлинг миқдорида солиқ имтиёзига эга бўлишлари мумкин.

Ипотека фоизлари бўйича имтиёзларни сақлаб қолиш маъқулланди
Штатлар 2015 йилда солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилишга рози бўлишган эди, аммо бу жараён 2024 ва 2026 йиллар оралиғида музлатиб қўйилган эди.
Ипотека тўловлари бўйича тўланадиган фоизларга солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш таклифи маъқулланди.
Гернси бюджетига тузатиш киритган депутат Эйдан Мэттьюснинг таъкидлашича, ҳозирда солиқ имтиёзини босқичма-босқич бекор қилишни кўриб чиқиш учун «энг ёмон вақт»дир. Бу шунингдек, 2015 йилда келишилган имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш режаси тўхташини англатади, деб тасдиқланди.
Бу имтиёз уй эгаларига асосий яшаш жойи учун ипотека бўйича тўланадиган фоизлардан йилига 3 500 фунт стерлинггача солиқ имтиёзини талаб қилиш имконини беради.
Ушбу қарорга қарши чиққан депутат Нил Индернинг айтишича, бу ғоя алоҳида олиб қараганда тўғри бўлса-да, агар барча тузатишлар маъқулланса, бу бюджетга «20 миллион фунт стерлинг» қўшади.
Олдерни вакили Алекс Сноудон тузатиш киритиш вақти «муҳим» эканини айтди.
У шундай деди: «Гернси ва Олдернида ипотека ва оилаларини боқишга ҳаракат қилиб, жуда қийналаётган, икки-учта жойда ишлайдиган одамлар жуда кўп.
Менимча, бу жуда оғир даврни бошдан кечираётган одамларга ёрдам бериш учун оз бўлса-да ҳаракат қилаётганимиз ҳақида кучли сигнал беради.
Баъзилар [буларни] нормал фоиз ставкалари дейиши мумкин, аммо пул узоқ вақт давомида шунчалик арзон бўлдики, энди биз янада мураккаб фоиз ставкаларига қайтмоқдамиз, чунки уй-жой нархлари жуда кўтарилиб кетгани сабабли одамлар жуда кўп миқдорда қарз олишмоқда».
Депутат Жейн Озанн мунозарада ушбу тузатиш бўйича «икки ўт орасида» қолганини айтди, чунки бу уй эгаларига ижарачиларга нисбатан «адолатсиз устунлик» беради.
«Бу одамларнинг орални тарк этиш инқирозини ҳал қилмайди», деди у.
«Улар жуда юқори ижара ҳақи тўлаётганлари сабабли ипотека учун бошланғич бадал йиғишга қурби етмаяпти», деди у.
«Уларнинг ойлик харажатлари бошланғич бадал тўлаш учун зарур бўлган капитални шакллантиришга имкон бермайди. Бу унга ёрдам бермайди; аммо ипотека олганларидан кейин оралда қолишга қарор қилишларига ёрдам бериши мумкин.
Мен иккиланяпман, чунки бу ерда тенгсизлик борлигини ҳис қиляпман... оралда ўртача ижара ҳақи ойига 2 000 фунт стерлингдан ошади, менингча, ўртача ипотека эса 1 000 фунт стерлингни ташкил этади.
Аммо иккита хато битта тўғрини англатмайди. Мен оилалар молиявий босимни ҳис қилаётганини тушунаман».

