Иқтисодиёт

Ипотека банк ипотекани расмийлаштиришда ўзини ўзи банд қилганлик даромадини ҳам ҳисобга ола бошлади

Энди ипотека олишда расмий иш ҳақига қўшимча равишда ўзини ўзи банд қилганлик даромади ҳам ҳисобга олинади. Бундай имкониятни Ипотека банк ОТП Гроуп амалиётга жорий этди.

Ипотека банк ипотека расмийлаштиришда ўзини ўзи банд қилганликдан олинадиган даромадни ҳам инобатга ола бошлади

Ипотека банк ОТП Гроуп ипотека кредити расмийлаштириш жараёнида ўзини ўзи банд қилганликдан олинадиган даромадни расмий иш ҳақи билан бирга ҳисобга олишни йўлга қўйди. Ушбу янги имконият расмий иш жойига эга бўлиб, шу билан бирга ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият юритаётган мижозлар учун мўлжалланган.

Эндиликда ипотека расмийлаштиришда даромаднинг иккала манбаси ҳам ҳисобга олинади. Бу мижозларга ўз молиявий имкониятларини янада тўлиқроқ кўрсатиш ва ипотека олиш имкониятини оширишга ёрдам беради.

Ўзини ўзи банд қилганликдан олинадиган даромадни тасдиқлаш учун амалдаги гувоҳнома бўлиши кифоя.

“Кўплаб мижозлар расмий иш ҳақи билан бирга қўшимча даромад ҳам оладилар. Янги ёндашув даромаднинг ҳар икки манбасини ҳисобга олиш ва мижознинг молиявий салоҳиятини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради”, — деди Ипотека банк ОТП Гроуп ипотека маҳсулотлари дирексияси директори Артём Саркисян.

Ипотека кредити ажратиш ҳамда кредит миқдори бўйича қарор ҳар бир мижознинг даромади ва тўловга қобилиятидан келиб чиқиб, индивидуал тарзда қабул қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.