Ипотека банк ОТП Гроуп Сергелидаги янгиланган филиалини қайта ишга туширди
Ипотека банк ОТП Гроуп ъСергелиъ филиалида янгилаш ишларини якунлаб, унинг фаолиятини қайта йўлга қўйди. Филиалда мижозларга хизмат кўрсатиш зоналари, ички навигация тизими ҳамда ходимлар учун иш жойлари янгиланди.

Ипотека банк ОТП Гроуп таркибидаги Сергели филиалини янгиланган ҳолда қайта очди.
Мазкур филиал жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субьектларига ҳисобварақларни очиш ва бошқариш, кредитлар ажратиш, ҳисоб-китоб-касса хизматлари ҳамда тўловларни амалга ошириш каби хизматларни тақдим этади.
Филиалда мижозларга хизмат кўрсатиш жойлари ва ички йўналтириш тизими яхшиланган, шунингдек, ходимлар учун замонавий иш жойлари яратилган.
Ипотека банк ОТП Гроуп Филиаллар тармоғини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Мухитдиновнинг таъкидлашича: "Сергели" филиали Тошкентдаги филиаллар тармоғи орасида муҳим ўрин тутади. Филиални янгилаш жараёнида мижозлар учун қулай хизмат кўрсатиш ҳудудларини яратиш ва макондан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратдик. Ушбу янгиланиш мижозлар учун янада қулай шароит яратиб, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади."
Филиал манзили: Сергели тумани, Меҳригиё кўчаси, 1А-уй.
Иш вақти: Душанбадан жумагача, соат 09:00 дан 17:00 гача.

