Спорт

“Интер” “Барселона”нинг 100 млн евролик таклифини рад этди — Марса

"Интер" "Барселона"нинг 100 миллион евролик таклифини рад этди — Марса

Миланнинг "Интер" футбол клуби ўзининг ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ҳатто 100 миллион евро эвазига ҳам сотишни истамаяпти. Марса нашрининг хабар беришича, миланликлар бу борада "Барселона" билан музокаралар олиб боришга қизиқиш билдирмаяпти.

Манбага кўра, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчини "Атлетико" аъзоси Хулиан Алваресга муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ, ҳозирча клублар трансфер масаласида ўзаро мулоқотга киришмаган. Испан нашрининг ёзишича, Италия клуби Лаутаро бўйича олинган ҳар қандай таклифга рад жавобини беради.

Маълумот учун, Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2029-йилнинг июнигача мўлжалланган. Ўтган йилнинг май ойида футболчининг ўзи жамоасини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирган бўлса, "Интер" президенти Жузеппе Маротта "Барселона" билан бўлаётган ҳар қандай алоқаларни қатъиян рад этган эди. Аммо баъзи нашрлар тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" аргентиналик юлдузи учун тахминан 120 миллион евро таклиф қилинган тақдирдагина, уни қўйиб юбориш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес 2018-йилдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/26-йилги мавсумда клуб миқёсида жами 41 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 ғолиби ва ЖЧ-2026 мусобақасининг кумуш медали соҳибига айланган. У сўнгги мундиалда 7 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта ассист ёздириб қўйган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.