Интеллектуал мулк соҳасида янги мукофот таъсис этилди
Ўзбекистонда «Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг

**Интеллектуал мулк соҳасида янги мукофот жорий этилди**
Ўзбекистонда «Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 5-сентябрдаги 471-сон қарорида белгиланган.
Кўкрак нишони интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, интеллектуал мулк обьектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг бу йўналишдаги ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган шахсларга топширилади.
Хусусан, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари, халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда тадбиркорлик субьектлари мукофотга номзод бўлиши мумкин. Номзодлар ҳақидаги таклифлар ҳар йили 1 мартга қадар Адлия вазирлигига юборилади. Унда номзоднинг сўнгги уч йилда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот ҳам бўлиши керак.
Номзодлар махсус комиссия томонидан баҳоланади. Бунда интеллектуал мулк соҳасида давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишдаги иштирок, янги интеллектуал мулк обьектларини яратишга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қўшилган ҳисса инобатга олинади.
Кўкрак нишони ҳар йили 26-апрел — Халқаро интеллектуал мулк куни арафасида топширилади. Мукофотланган шахсларга кўкрак нишони ва гувоҳнома билан бирга 20 БҲМ миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳам берилади.
Бир шахс мазкур кўкрак нишони билан фақат бир марта тақдирланиши мумкин.
Қарор билан кўкрак нишонининг тавсифи, намунаси, гувоҳномаси ҳамда номзодларни танлаш ва тақдирлаш схемаси ҳам тасдиқланган.

