Лайфстайл

Инсон нега ўзига зарар етказади? Аутоагрессиянинг асосий белгилари ва сабаблари

**Инсон нега ўзига зарар етказади? Аутоагрессиянинг асосий белгилари ва сабаблари**

Нима учун ба'зи одамлар ички изтиробларини яшириб, ўз танаси ёки руҳиятидан алам олади? Аутоагрессия нима ва яқинларимиз ёрдамга муҳтожлигини қандай қилиб ўз вақтида аниқлаш мумкин? Тенгри Ҳеалтҳ нашри ушбу мавзуни чуқур ўрганди.

**Аутоагрессия нима: асосий белгилар ва ҳаётий мисоллар**

Аутоагрессия – бу инсоннинг ўзига онгли ёки онгсиз равишда зарар етказиши билан боғлиқ хулқ-атвор шаклларидан биридир. Бунда тажовузкорлик ташқи муҳитга ёки бошқа одамларга эмас, балки шахснинг ўз танасига, руҳиятига ва ҳиссий оламига қаратилади. Гарчи у алоҳида руҳий касалликлар сирасига киритилмаса ҳам, мутахассисларнинг жиддий эътиборини ва ёрдамини талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади.

Олмаотадаги Руҳий саломатлик маркази руҳий касалликлар шифокори Нуриддин Абдуллаев амалиёти давомида бундай беморларни мунтазам равишда учратишини айтади. Унинг таъкидлашича, аутоагрессия ҳар доим ҳам яққол кўзга ташланавермайди. Аммо қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлганда ҳушёр тортиш лозим:

* танада тез-тез пайдо бўладиган ва келиб чиқиши изоҳланмайдиган жароҳатлар;

* об-ҳавонинг қандайлигидан қатъи назар, доимо танани тўлиқ ёпиб турувчи кийимлар кийиш;

* ҳар қандай вазиятда ўзини айблашга мойиллик;

* таваккалчилик ва хавфли хатти-ҳаракатларга ўчлик;

* ўз соғлиғига мутлақо бепарво бўлиш;

* психоактив моддаларни, масалан, алкогол, наркотик ва h.klarni истеъмол қилиш;

* мунтазам равишда ўзининг ҳаётда фойдасиз, кераксизлигини такрорлаш.

“Инсон узоқ вақт давомида ўзида аутоагрессия пайдо бўлаётганини тушунмаслиги мумкин ва бундай ҳолатлар ҳаётда жуда кўп учрайди. Кўплаб беморлар йиллар давомида қилмишлари ўз-ўзини йўқ қилишга қаратилганини ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар буни характер хусусияти, оддий одат ёки шунчаки шароит тақозоси билан изоҳлашга ҳаракат қилишади. Муайян ҳаракатлар аслида аутоагрессия эканини англаш, кўпинча фақат психотерапевтик суҳбатлар ёки чуқур психиатрик кўрикдан сўнг юзага чиқади”, дейди шифокор.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, жамиятда баъзи инсонлар аутоагрессияни фақатгина ўз жонига қасд қилиш нияти бўлмаган ҳолда, қасддан тана аъзоларига жисмоний зарар етказиш деб ўйлашади. Аслида эса бу муаммонинг шаклларидан бири, холос.

Шифокорнинг тушунтиришича, инсон ўзига турли усуллар орқали зиён етказиши мумкин. Масалан:

* алкогол ёки наркотик моддаларга ружу қўйиш;

* зарур бўлган пайтда шифокор кўригидан бош тортиш;

* ўзини тинимсиз камситиш ва ерга уриш;

* атрофдагилар билан муносабатларни атайлаб бузиш;

* ўзини онгли ёки онгсиз равишда хавф-хатарга қўйиш ҳамда ўзига зиён келтирадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.

“Аутоагрессия – бу ҳар доим ҳам ўз жонига қасд қилишга уриниш дегани эмас. Бундай хулқ-атвор эгаларининг аксариятида ўзини ўлдириш истаги бўлмайди. Суицид нияти бўлмаган аутоагрессиядан кўзланган асосий мақсад – ички ҳиссий зўриқишни камайтириш, руҳий оғриқни енгиллатиш ёки ўз ҳолати устидан назорат туйғусини қайта тиклашдан иборат”, дейди шифокор.

Шу билан бирга, эксперт ҳар қандай вазиятда ҳам бундай ҳолатга панжара ортидан қараб бўлмаслигини уқтиради. Шифокорнинг айтишича, аутоагрессиянинг мавжудлиги келгусида ҳақиқий суицидал ҳаракатлар содир этилиш хавфини кескин оширади. Шу боис, унга ҳар доим мутахассис томонидан жиддий қаралиши керак.

**Аутоагрессия сабаблари: нега инсон ўзига зарар етказа бошлайди?**

Аутоагрессия камдан-кам ҳолларда тўсатдан ёки ўз-ўзидан пайдо бўлади. Кўп вазиятларда унинг илдизлари сурункали стресс, руҳий травмалар, депрессия ва узоқ вақт давом этган ҳиссий носоғломлик муҳитига бориб тақалади.

“Инсон ўз ҳис-туйғуларини бошқариш кўникмаларига етарлича эга бўлмаганида, ўзига зарар етказиш ички кечинмалар билан курашишнинг патологик усулига айланиб қолади. Кўплаб беморлар учун аутоагрессия – кучли эмоцияларни енгишнинг ўзига хос механизмидир”, дейди доктор Нуриддин.

Чунки жисмоний оғриқ пайтида организм ҳиссий зўриқишни вақтинча бўлса-да пасайтирадиган махсус моддаларни ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, инсоннинг диққат-эътибори руҳий ҳолатдан тана оғриғига кўчади.

“Шу сабабли ҳам бемор қисқа муддатли енгилликни ҳис қилиши мумкин, бироқ азоб-уқубатнинг асл сабаби барибир ҳеч қаерга йўқолмайди”, дея огоҳлантиради психиатр.

Ушбу муаммо атрофидаги яна бир кенг тарқалган афсоналардан бири – гўёки инсон ўзига фақат атрофдагиларнинг эътиборини тортиш учун зарар етказади деган янглиш ишончдир.

“Аслида эса аутоагрессив хулқ-атвор кўпроқ чуқур психологик носоғломликдан ҳамда стрессга қарши курашишнинг самарасиз усули танланганидан далолат беради”, дейди шифокор.

**Аутоагрессиядан азият чекувчилар кўпинча нимадан шикоят қилади?**

Шифокор аутоагрессия ташхиси қўйилган одамлар тез-тез тасвирлайдиган асосий ҳис-туйғуларни санаб ўтди:

* ички бўшлиқ ҳисси;

* кучли хавотир ва ҳадик;

* доимий айбдорлик туйғуси;

* тинимсиз ҳиссий зўриқиш;

* ёлғизлик ҳисси;

* уйқунинг бузилиши;

* ҳаётга бўлган қизиқишнинг буткул йўқолиши;

* чорасизлик ва уят туйғуси;

* ўзига қаратилган кучли ғазаб ва нафрат ҳисси.

“Баъзида инсонга ўз кечинмаларини сўз билан ифодалаб бериш ҳам қийинлик қилади, у шунчаки ички зўриқишнинг ҳаддан ташқари юқори даражасини ҳис этади, холос. Мен амалиётимда кўпинча қуйидагига ўхшаш гапларни эшитаман: ъМен ўлишни хоҳламайман. Шунчаки ичимдаги бу оғриқ тўхташини истайманъ”, дейди мутахассис.

Бунга қўшимча равишда доктор Нуриддин Абдуллаев ўз тажрибасидан типик бир бемор ҳаётини мисол қилиб келтирди.

Бир ёш қиз бир неча марта ўзига жисмоний шикаст етказган. Ота-онаси қизлари шу йўл билан ҳаммага ўзини кўрсатмоқчи ва эътибортортишни хоҳлаяпти, деб ўйлашган.

“Бироқ бемор қиз билан яқиндан суҳбатлашганимизда маълум бўлдики, у бир неча йил давомида сурункали хавотир ва ёлғизлик ичида яшаган, ўзини оиласига ортиқча юк деб ҳисоблаган, ички кечинмалари ҳақида ҳеч кимга айтмаган. Ўзини жароҳатлаш эса унга фақатгина қисқа муддатли таскин берган, шундан сўнг айбдорлик туйғуси янада кучайиб бораверган”, дея эслайди шифокор.

Тизимли даволаш муолажалари ва психотерапия бошлангач, қиз ҳис-туйғуларни жароҳатларсиз, соғлом усуллар билан енгишни аста-секин ўрганди.

Шифокор Абдуллаевнинг айтишича, бир неча ойдан сўнг ундаги ўзига зарар етказиш эпизодлари бутунлай тўхтаган. Бир йилдан кейин эса у ўқишига қайтиб, келажак режалари устида ишлай бошлаган ҳамда узоқ вақт ичида илк бор ҳаётга бўлган қизиқиши қайтганини билдирган.

**Аутоагрессия ва болаликдаги кечинмалар: тадқиқотлар нима дейди?**

2019-йилда нуфузли Тҳе Лансет Псйчиатрй журналида йирик тизимли мақола эълон қилинди. Унда олимлар болаликда бошдан кечирилган шафқациз муомала келажакда аутоагрессия ривожланишига бевосита сабаб бўладими-йўқми, деган саволга жавоб излашди.

Муаллифлар жами 71 та илмий тадқиқот ишларининг маълумотларини атрофлича таҳлил қилиб чиқишди. Ушбу илмий ишларда мутахассислар суицид нияти бўлмаган аутоагрессия ҳамда болаликдаги шафқациз муомаланинг турли кўринишлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганишган эди:

* жинсий зўравонлик;

* жисмоний зўравонлик;

* эмоционал зўравонлик;

* жисмоний эътиборсизлик;

* ҳиссий жиҳатдан ташлаб қўйилиш.

Тадқиқотчилар якунда шундай хулосага келишди: болалик йилларида шафқациз муомала ва тазьиқларга дучор бўлган инсонлар, бундай оғир ўтмишни кўрмаганларга қараганда, аутоагрессияга анча кўп тўқнаш келишади. Ушбу боғлиқлик деярли барча турдаги оилавий носоғлом муҳит шаклларида яққол тасдиқланган.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари бир жиҳатни алоҳида таъкидлашмоқда: бу ўтмишдаги зўравонлик муқаррар равишда аутоагрессияга олиб келади дегани эмас. Гап фақатгина шундай оғир тажрибанинг инсон келажагида ўзига зарар етказиш эҳтимолини кескин ошириб юбориши ҳақида бормоқда.

Айнан шу сабабли шифокорлар аутоагрессияси бор беморларни кўрикдан ўтказаётганда, уларнинг болалигида қандай муҳитда ўсгани ва уларга қандай муомала қилинганини суриштиришни тавсия қилишади. Бу хавф гуруҳидаги инсонларни эрта босқичда аниқлаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш имконини беради.

Доктор Нуриддин Абдуллаевнинг қайд этишича, айрим инсонлар ўз ҳолатларини мустақил бошқара олмаётганликларини англаб, шифокорларга ўзлари мурожаат қилишади. Бироқ кўпинча биринчи бўлиб қариндошлар ёки дўстлар хавотирлана бошлайди. Айниқса, яқинининг хулқ-атворидаги кескин ўзгаришларни, одамови бўлиб қолганини, танасидаги шубҳали жароҳат изларини ёки ҳаётнинг маъносизлиги ҳақидаги гапларини пайқашганда уларнинг хавотири ошади.

Бунда даволаниш жараёни қанча давом этишини олдиндан айтиш қийин.

“Шахсий тажрибамдан келиб чиқадиган бўлсак, энг узоқ кузатув ва даволаш даври тахминан икки йилни ташкил этган. Аммо бу ерда бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: биз шунчаки аутоагрессиянинг ўзини эмас, балки инсонни ушбу ҳолатга етаклаб келган асосий руҳий касаллик ёки носоғлом ҳолатни даволаймиз”, дейди психиатр.

**Вазиятни янада ёмонлаштирадиган сўзлар: яқинлар учун муҳим маслаҳатлар**

Доктор Абдуллаев яқин инсонлар томонидан кўрсатиладиган энг нотўғри ва зарарли реаксия – бу муаммони инкор этиш, камситиш ва беморни айблаш эканлигини таъкидлайди.

“Ўзингни шунчаки яхши кўрмайсан”, “Буларнинг ҳаммаси бекорчи гап”, “Ҳамманинг эътиборини тортишни истайсан”, “Ўзингни қўлга ол” ёки “Бошқаларга бундан ҳам қийин, чида” каби иборалар бемор қалбидаги айбдорлик, уят ва ёлғизлик ҳиссини янада чуқурлаштиради ва уни жамиятдан узиб қўяди.

Бунинг ўрнига шифокор яқин кишини ёки дўстни ҳеч қандай ҳиссиётларсиз, хотиржам тинглашни, уни асло танқид қилмасликни ҳамда у ёлғиз эмаслигини, ҳаётда суянса бўладиган инсонлари борлигини амалда кўрсатишни маслаҳат беради. Фақат шундагина беморда қўрқмасдан профессионал психологик ёрдамга мурожаат қилиш истаги ва имконияти пайдо бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.