Маҳаллий

Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форумига фаол тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йилнинг 28–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, барқарор ривожланиш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича экспертлар мулоқоти учун нуфузли халқаро майдон ҳисобланган V Самарқанд инсон ҳуқуқлари форуми бўлиб ўтади. V Самарқанд форумининг мавзуси — «Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларга 60 йил ва Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги Декларацияга 40 йил: […]

V Самарқанд инсон ҳуқуқлари форумига фаол тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йилнинг 28–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, барқарор ривожланиш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича экспертлар мулоқоти учун нуфузли халқаро майдон ҳисобланган V Самарқанд инсон ҳуқуқлари форуми бўлиб ўтади.

V Самарқанд форумининг мавзуси — «Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларга 60 йил ва Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги Декларацияга 40 йил: қадр-қиммат, тенглик ва барқарор тараққиёт йўлида глобал шериклик».

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда форумни ўтказишга фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Унинг ишида халқаро ташкилотлар, давлат органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари, етакчи экспертлар, олимлар ва дунёнинг турли мамлакатларидан фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Сўнгги ўн йилликда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг долзарб масалаларга бағишланган халқаро Самарқанд форумларини ўтказиш эзгу анъанага айланди.

Самарқанд очиқ ва конструктив халқаро мулоқот майдони сифатида ўз мавқеини изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Бу борада илк бор 2018 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми доирасида белгиланган «Самарқанд руҳи» алоҳида аҳамиятга эга.

Давлат раҳбарининг мурожаатлари ва нутқларида «Самарқанд руҳи» ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқли шериклик муҳитини шакллантиришга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал таҳдидларга биргаликда ечим излашга хизмат қилиши бир неча бор таъкидланган.

V Самарқанд форуми инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро тизими тарихидаги муҳим юбилей санарига бағишланган.

2026 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иккита асосий ҳужжати — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қабул қилинганига 60 йил тўлади.

Бундан ташқари, жорий йилда инсон ва халқларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий тараққиётда иштирок этиш ҳамда унинг натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқини мустаҳкамлаган БМТнинг Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги Декларацияси қабул қилинганининг 40 йиллиги нишонланмоқда.

V Самарқанд форумини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги «Устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Маҳалла ва бутун жамиятни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Форумнинг бош ғояси — инсон қадр-қиммати, тенглик ва барқарор тараққиёт йўлида глобал шерикликни мустаҳкамлашдан иборат.

Муҳим юбилей саналари йилида V Самарқанд форумининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга изчил содиқлигини ҳамда глобал ҳуқуқни ҳимоя қилиш мулоқотини ривожлантиришга конструктив ҳисса қўшишга интилишини тасдиқлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.