Иқтисодиёт

ИнфинБАНК: кредит суммаси 5 млрд сўмгача оширилди, ставка 7 йилга 18,99%

ИнфинБАНК бизнесни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириб, Инфин Юксалиш кредит маҳсулоти бўйича лимитни 5 млрд сўмгача оширди. Дастур айланма маблағларни тўлдириш, операцион харажатларни қоплаш ва бошқа банклардаги кредитларни қайта молиялаштириш имконини беради.

ИнфинБАНК: кредит миқдори 5 млрд сўмгача оширилди, ставка 7 йилга 18,99%

Ўзбекистонда жадал суръатларда ривожланаётган бизнес учун янги молиявий имкониятлар очилмоқда. ИнфинБАНК ўзининг Инфин Юксалиш кредит маҳсулотини янгилади: эндиликда тадбиркорлар йиллик 18,99% пасайтирилган ставка асосида 5 миллиард сўмгача маблағ олиши мумкин.

Кредит суммасининг беш баробарга оширилиши ушбу дастурни бизнесни кенгайтириш, айланма маблағлар танқислигини бартараф этиш ва жорий кредит мажбуриятларини мақбуллаштириш учун самарали молиявий ечимга айлантиради.

Янгиланган Инфин Юксалиш кредит маҳсулотининг асосий шартлари қуйидагича:

Кўплаб тадбиркорлар учун асосий муаммо — юқори ставкаларда олинган ҳамда соф фойдани сезиларли даражада камайтирадиган “қиммат” ва қисқа муддатли кредитлардир.

5 млрд сўмлик янги лимит тўлиқ молиялаштиришни амалга ошириш имконини беради: бошқа банклардаги амалдаги кредитларни ИнфинБАНКъга йиллик 18,99% ставка билан ўтказиш мумкин. Бу бир нечта қарздорликларни биттага бирлаштириш, ойлик тўловни сезиларли даражада камайтириш ва компаниянинг реал ривожланиши учун айланма капитални бўшатиш имконини беради.

Ушбу кредит маҳсулотидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) фойдаланиш имкониятига эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.