1 млрд сўмгача 7 йил муддатга 18,99% ставкада: ИнфинБАНК бизнес учун янги кредит таклиф этади
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ИнфинБАНКъдан йиллик 18,99% ли етти йил муддатга 1 млрд сўмгача бўлган Инфин Юксалиш кредити тақдим этилди. Маблағларни бизнесни ривожлантиришга ёки бошқа банкларда кредитларни қайта молиялаштиришга йўналтириш мумкин.

ИнфинБАНК бизнесни ривожлантириш учун янги кредит маҳсулотини тақдим этди: "Инфин Юксалиш" 7 йил муддатга, йиллик 18,99% ставкада 1 миллиард сўмгача маблағ ажратади.
ИнфинБАНК юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган "Инфин Юксалиш" номли янги кредит маҳсулотини ишга туширди. Ушбу кредит тадбиркорларга айланма маблағларни тўлдириш ва бизнесни кенгайтириш мақсадида 1 миллиард сўмгача маблағни йиллик 18,99% ставкада, 7 йилгача муддатга олиш имкониятини беради.
"Инфин Юксалиш"нинг асосий афзалликларидан бири шундаки, у бошқа банклардан олинган амалдаги кредитларни қайта молиялаштириш ва уларни ИнфинБАНК'ка янада қулай шартлар асосида ўтказиш имкониятини яратади. Бу эса кредит юкини камайтиришга ва молиялаштиришнинг янада мақбул шартларига эга бўлишга ёрдам беради. Ажратилган маблағларни товарлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш, товар захираларини ошириш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бизнеснинг бошқа жорий эҳтиёжлари учун сарфлаш мумкин.
"Бизнес учун бугунги кунда ҳамёнбоп ва узоқ муддатли молиялаштириш имкониятининг мавжудлиги қанчалик муҳим эканини яхши тушунамиз. Айнан шу сабабли биз рақобатбардош фоиз ставкаси, узоқ кредитлаш муддати ҳамда жорий мажбуриятларни қайта молиялаштириш имконини ўзида жамлаган "Инфин Юксалиш" маҳсулотини яратдик. Ишонамизки, янги маҳсулот тадбиркорликнинг ўсиши ва ривожланиши учун самарали восита бўлиб хизмат қилади", — дея таъкидлади ИнфинБАНК АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Алеся Фролова.
Янги "Инфин Юксалиш" кредитини 1-августдан бошлаб ИнфинБАНКънинг барча корпоратив бўлинмаларида расмийлаштириш мумкин. Батафсил маълумотни ИнфинБанк сайтидан ёки (+998) 71−202−50−80 телефон рақами орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

