ИнфинБАНК йиллик 18,99% ставкада 1 млрд сўмгача кредит тақдим этади
ИнфинБАНК 7 йилгача муддатга йиллик 18,99% ставкада 1 млрд сўмгача Инфин Юксалиш кредитини тақдим этди. Маҳсулот айланма маблағларни тўлдиришга ва бошқа банкларнинг амалдаги кредитларини янада қулай шартларда қайта молиялаштиришга ёрдам беради.

ИнфинБАНК 18,99% йиллик ставкада 1 миллиард сўмгача кредит таклиф қилмоқда.
Бизнес учун етарли айланма маблағ, ишончли ҳамкорлар, тўла омборлар ва аввалги кредитлар босимисиз фаолият юритиш – тадбиркорлар орзу қилган бундай шароитларни ИнфинБАНКънинг янги "Инфин Юксалиш" маҳсулоти билан яратиш мумкин.
Ушбу маҳсулот айланма маблағларни тўлдириш, хомашё ва товарлар сотиб олиш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бизнеснинг бошқа жорий эҳтиёжлари учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратиш имконини беради.
Кредитнинг фоиз ставкаси йиллик 18,99% бўлиб, муддати 7 йилгача. Бу компаниянинг барқарор ривожланишига қаратилган узоқ муддатли молиявий ечимдир.
Агар бошқа банклардаги кредитларингиз юқори фоиз ставкалари ва ноқулай шартлар туфайли фойдангизни камайтираётган бўлса, "Инфин Юксалиш" ёрдамида уларни ИнфинБАНКъка ўтказиб, анча енгиллик ҳис қилишингиз мумкин. Бу билан юклама камаяди, қулайлик ортади ва фаолият юритиш учун имкониятлар кенгаяди.
Ушбу маҳсулот ИнфинБАНКънинг барча корпоратив филиалларида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мавжуд.

