Иқтисодиёт

«Имарат» öрнида «Имтиёз»: Марат Ҳайруллаевиç лойиҳалари яна можаролар гирдобида

Имарат Девелопмент «ёрлиğи» билан танилган қурилиş лойиҳаларида янги муаммо юзага келди. Марат Ҳамдамовнинг айтиşиçа, «боşқа таъсисçилар компанияни ундан тортиб олиб, лойиҳалардан çетлатиб» қöйиşган. Сотув офисида эса кун ора жанжал. 2025-йилда топşирилиşи ваъда қилинган уйлар битиşидан эса дарак йöқ, фуқаролар пулларини талаб қилмоқда.

«Имарат» ўрнига «Имтиёз»: Марат Ҳайруллаевич лойиҳалари яна можаро марказида

Сотув офисида эса кун ора жанжал — 2025-йилда топширилиши ваъда қилинган уйлар ҳануз битмаган, фуқаролар эса пулларини талаб қилмоқда. Хонадонларнинг ўз вақтида топширилмагани сабаб аллақачон сиқилиб юрган харидорлар учун компания таъсисчилари ўртасида юзага келган низо яна бир муаммо бўлди. Сотув офисидаги «Имарат» сўзи ҳам «Имтиёз» сўзига алмашиб қолган.

«Имарат Девлопмент» номи остида уйлар қуриб беришни ваъда қилган Марат Хайруллаевич ва унинг мижозлари ўртасидаги вазият тобора кескинлашмоқда. Тадбиркорнинг бир қатор лойиҳалари арзон нарх ва қулай тўлов шартлари билан жозибадор кўрсатилгани боис юзлаб одамлар уларга пул тўлаган. Бироқ ваъдалар бажарилмаётгани, уйлар белгиланган муддатларда топширилмагани кўплаб харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, мижозларни ишонтириб, қоп-қоп ваъдалар билан савдоларни амалга оширган Марат Ҳамдамов Сергели Ситйъдан тортиб Бристол Ситйъгача бўлган лойиҳалардан четлаштирилгани иддао қилинмоқда.

Таҳририятга мурожаат қилган Шоҳиста Ризаеванинг сўзларига кўра, компанияда ўзаро ички низо юзага келган, хонадонларни топшириш муддатлари ҳам узайтирилган. У бундан буён қурувчиларга ишонмаслигини, тўлаган пуллари қайтарилишини талаб қиляпти.

Бошқа бир мурожаатчи Дилором Ютаева сўзларига кўра, у 2024-йил 6-январ куни шахсан Марат Ҳамдамовнинг қўлидан шартнома олган ва шу вақтгача 400 млн сўм тўлаган. Уй 2025-йил 30-октабргача топширилиши керак бўлган, аммо амалда бундай бўлмаган. Ютаева ҳам тўлаган пули қайтарилишини талаб қиляпти.

Мурожаатчи Жаҳонгир Муҳиддиновнинг таъкидлашича, у харид қилган хонадонлар 2025-йил декабрда топширилиши керак бўлган, тўловларни эса тўлиқ амалга оширган. Бироқ уйлар белгиланган муддатда битмагани боис қурилиш жараёни ҳақида маълумот олишга уринган, аммо компания вакилларидан аниқ жавоб ололмаган. Кечиккан кунлар учун мижозларга компенсация ваъда қилинган бўлса-да, шартномада белгиланган миқдор жуда кам.

Дилноза Тўйчибоевага кўра, у 2024-йил 3-февралда уй сотиб олиш бўйича шартнома тузиб, хонадони битишини кутиб келган. Бироқ қурилиш кечикавергаç, компанияга ишончи йўқолиб, шартномани бекор қилиш ва пулини қайтариб олишга қарор қилади. Аммо компания вакилларининг ваъдаларига ишониб яна кутишда давом этади. Шундан кейин кутилмаган ҳолатга дуч келган: компания шартномани бекор қилиб, уч йилдан бери пулини тўлаб келган хонадонни бошқа харидорга сотиб юборган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.