Маҳаллий

«Иккинçи имкон» умуммиллий лойиҳаси маҳкумлар тақдирини қандай öзгартирмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг таşаббуси билан жорий қилинган «Иккинçи имкон» лойиҳаси öзининг илк натижаларини бера боşлади. Лойиҳага жалб этилган маҳкумларнинг инглиз тилини öзлаşтириş даражаси öртаçа 89 фоизни таşкил этади. Бундан таşқари, тингловçиларнинг 80 фоизи “Компютер саводхонлиги” курсини муваффақиятли öзлаşтиргани лойиҳанинг амалий самарадорлиги юқори эканидан далолат.

«Иккинчи имкон» умуммиллий лойиҳаси маҳкумлар ҳаётини қандай ўзгартирмоқда?

Ҳозирда республиканинг 11 та жазони ижро этиш муассасасида 18-30 ёш оралиғидаги 300 дан ортиқ маҳкум инглиз тили ва замонавий касб-ҳунарларни ўрганмоқда. Қисқа муддат — беш ойлик фаолият давомида эришилган дастлабки натижаларнинг ўзиёқ лойиҳанинг қанчалик самарали эканини кўрсатмоқда.

Лойиҳа доирасидаги машғулотлар 2026-йил 1-июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида бошланди. Тест синовлари ва оғзаки суҳбат орқали саралаб олинган 311 нафар маҳкум ўтган давр мобайнида хорижий тил ҳамда компютер саводхонлиги курслари бўйича интенсив таҳсил олди.

Инглиз тилининг “А1” даражаси ва “Компютер саводхонлиги” курслари бўйича якуний назорат ўтказилди. Натижалар тингловчиларнинг 88,6 фоизи инглиз тили, 79,5 фоизи компютер саводхонлиги бўйича бошланғич билимларни муваффақиятли ўзлаштирганини кўрсатмоқда.

Энг юқори натижалар Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди: жумладан, Қашқадарёда инглиз тилининг “А1” даражасини ўзлаштириш 96,6 фоизни, компютер саводхонлиги бўйича эса 98,3 фоизни ташкил этди. Навоийда бу кўрсаткич мос равишда 98,9 ҳамда 87,5 фоизга тенг бўлди.

Маҳкумларнинг билим даражаси уларга дарс берган мутахассислар томонидан аниқланмайди. Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жараёнга алоҳида экспертлар жалб қилиниб, назорат синовлари махсус платформада ҳар ойда ўтказиб келинмоқда.

Жазони ижро этиш муассасалари орасида 100 фоизлик натижага эришганлари ҳам бор. Хусусан, Қизилтепадаги 5-сон ҳамда Қаршидаги 3-сон колонияларда иккала курс бўйича ўзлаштириш 100 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар тингловчиларнинг таълимга нақадар жиддий ёндашаётганини ҳамда ушбу лойиҳани келажакни ўзгартириш йўлидаги чинакам имконият сифатида қабул қилаётганини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026-йилнинг 24-феврал куни «Кўксарой» қароргоҳида ёшлар билан ўтказган мулоқотда жазо муддатини ўтаётган ёшларнинг жамиятга тез мослашиши муҳимлигини таъкидлаб, «Иккинчи имкон» умуммиллий лойиҳаси бошланишини эълон қилган эди. Шу йилнинг 27-март куни эса бу ҳақда тегишли қарор (ПҚ–117-сон) қабул қилинди.

Қарор икки мақсадга: озодликка чиққан инсон ишсиз ва таянчсиз қолмаслиги, шунингдек, такроран жиноят содир этилишининг олди олинишига қаратилган. Бу лойиҳа биргина хато сабаб инсоннинг келажагига нуқта қўйилмаслиги керак, деган эзгу ғояга асосланган. Чунки ҳақиқий адолат фақат жазолашда эмас, балки инсонга тўғри йўлга қайтиши учун имконият беришда намоён бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.