Маҳаллий

Иш жойларида тазьиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини таъминлаш бўйича Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Дастурни ишлаб чиқиш жараёни Президент Администрацияси ҳузуридаги Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалар офиси томонидан мувофиқлаштирилди. Мазкур офис дастур ижросини ҳам мувофиқлаштириб боради.

Иш жойларида тазьиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олишга қаратилган Миллий дастур иш бошлади

Дастурни амалиётга татбиқ этиш бўйича вазифалар Тошкент шаҳрида давлат органлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш бўйича ҳамкорлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Тадбирда қарийб 70 нафар иштирокчи қатнашди.

Унда Олий суд раиси Робахон Маҳмудова, Президент Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси, Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалар офисининг бош координатори Нозимахон Давлетова, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасазаде, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова ҳамда Ўзбекистондаги БМТ доимий координатори Сабине Махл табрик сўзи билан чиқиш қилди.

Олий суд раиси Робахон Маҳмудова нутқида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бугунги вазифамиз - қонунчиликда белгиланган кафолатларни амалиётда ҳақиқатан ҳам самарали ишлайдиган механизмларга айлантириш. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарорининг қабул қилиниши муҳим қадам бўлди».

Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалар офисининг бош координатори Нозимахон Давлетова ҳам ташаббуснинг аҳамиятига тўхталиб, шундай деди:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ислоҳот туфайли биз ҳар бир инсонга, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, институтлараро ҳурматни шакллантириш механизмини яратмоқдамиз. Бу ҳар бир ташкилотда меёрга айланиши керак. Ўзаро ҳурмат маданияти Янги Ўзбекистонимиз учун соғлом жамият ва келажакнинг кучли кадрларини шакллантиради».

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасазаде эса қуйидагиларни қайд этди:

«Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотларни ишлаб чиқишда УНФПА етакчи экспертлик ва техник кўмак кўрсатганидан фахрланамиз. Бугун қонунчилик даражасида қабул қилинган қарорларни амалиётга татбиқ этиш босқичига ўтмоқдамиз. Мақсадимиз - ушбу ўзгаришларни ташкилотлар фаолиятида мустаҳкам қарор топтириш ва ҳар бир инсон учун янада хавфсиз ҳамда ҳурматга асосланган иш муҳитини яратишга ҳисса қўшишдир».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.