Икки вокзал, аеропорт ва автовокзал: Тоşкентда ягона транспорт боğламаси яратилиşи мумкин
2027-йил июлдан «Тоşкент-Şимолий» ва «Тоşкент-Жанубий» темирйöл вокзаллари, «Тоşкент» халқаро аеропорти ҳамда «Тоşкент» марказий автовокзалини öзаро боğловçи ягона транспорт боğламасини яратиş таклиф қилинмоқда.

Икки вокзал, аеропорт ва автовокзал: Тошкентда ягона транспорт боғламаси яратилиши мумкин
Бу маҳаллий йўловчи ташувларини 2030-йилгача комплекс ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Таклиф Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида транспорт қатновларини ўзаро уйғунлаштиришга қаратилган. Мақсад — поезд, самолёт ва автобусдан фойдаланадиган йўловчилар учун бир транспорт туридан бошқасига ўтишни қулайлаштириш.
Лойиҳада Чирчиқ, Янгийўл, Ангрен ва Олмалиқдан келувчи йўловчилар учун шаҳар атрофи электропоездлари қатновлари сонини 1,5 баробарга ошириш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, метро бекатларига бевосита трансфер ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Транспорт турлари ўртасидаги боғлиқликни яхшилаш учун ҳаракат жадвалларини ҳам қайта кўриб чиқиш назарда тутилган. Бунда автобуслар қатнов вақтини йўловчи поездлари ва авиарейслар жадвалига мувофиқлаштириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, мазкур чоралар таклиф сифатида келтирилган.

