ИИВ Тошкентда отлиқ кавалерия иштирокида оммавий намойиш ўтказади
Tashkent Times — Ўзбекистоннинг барча сўнгги янгиликларини ёритиб борувчи инглиз тилидаги онлайн-газетадир

Ички ишлар вазирлиги Тошкентда отлиқ кавалерия иштирокида оммавий намойиш ўтказади
Ички ишлар вазирлиги 25 октябрь куни соат 17:00 да Амир Темур шоҳкўчасида шахсий таркиб, махсус техника, хизмат автомобиллари ва отлиқ кавалерия иштирокида оммавий намойиш ташкил этилишини маълум қилди.
Тадбир дронлар назорати остида бўлиб ўтади. Вазирлик пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини ушбу тадбирга таклиф этди.
Вазирликнинг билдиришича, намойиш ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги ҳамда 25 октябрь куни нишонланадиган Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган.

