Икки киши оқланди
2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Б. Абдуллаев, ИИВ ЖИЭББ бошлиғи Р. Турсунов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди

Икки киши оқланди
2026 йил 11 сентябрь куни соат 12:00 лар атрофида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани суди раиси С. Махаметов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Б. Абдуллаев, ИИВ ЖИЭД бошлиғи Р. Турсунов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукмни эълон қилди.
Иш бўйича жами 31 нафар судланувчи ўтган бўлиб, уларга нисбатан 167-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-модда 2-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-модда 2-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан айбловлар қўйилган эди.
Суд Б. Абдуллаев ва Р. Турсуновни оқлади, 12 нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлади ва уларни суд залининг ўзида қамоқдан озод қилди. Турли жазолар тайинланган атиги 7 нафар судланувчи қамоқда қолди.

