Маҳаллий

Ибн Сино таваллудининг 1050 йиллиги 2030 йилда нишонланади

2030 йилда буюк табиб ва мутафаккир Абу Али ибн Сино (Авиценна) таваллудининг 1050 йиллиги нишонланади. Бухоро тиббиёт институти ҳузурида Ибн Сино илмий-тадқиқот маркази очилади. Унинг номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ва асарларини ўзбек тилига таржима қилиш режалаштирилмоқда.

Ибн Сино таваллудининг 1050 йиллиги 2030 йилда нишонланади

2030 йилда Ўзбекистонда буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино (Авиценна) таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади. 19 октябрь куни ҳукумат унинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлади, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Ҳужжат билан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида Абу Али ибн Сино номидаги илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи ҳам маъқулланди.

Ибн Синонинг тиббиёт амалиёти билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини замонавий тиббиётга жорий этиш, қўлёзмаларни йиғиш ва уларни электрон платформа яратган ҳолда ўзбек тилига таржима қилиш, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва тиббиёт тарихига қизиқувчилар учун курс ва мастер-класслар ташкил этиш марказнинг асосий вазифалари қаторида қайд этилган.

2026 йил октябрь ойида Тошкентда «Ибн Сино — Шарқ ва Ғарб фалсафий тафаккурининг буюк вакили» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ибн Сино номидаги халқаро мукофот таъсис этилади ва «Муъжаз ал-Қонун» («Тиб қонунлари»), «Ал-Ишорот ва ат-танбиҳот» («Ишоралар ва танбеҳлар»), «Донишнома», «Китоб аш-Шифо» («Шифо китоби») ва «Шарқ фалсафаси» асарлари таржима қилинади. Бундан ташқари, хорижга илмий экспедициялар уюштириш ва у ерда сақланаётган қўлёзмаларни йиғиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий марказлар, кутубхоналар ва даволаш-профилактика муассасаларида конференциялар, кўргазмалар ва очиқ маърузалар ташкил этилиши назарда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.