Ҳиндистон тиббиёт тармоқлари Ўзбекистонда клиникалар очишга интилмоқда
Ҳиндистоннинг йирик шифохоналар тармоқлари, жумладан, Apollo Ўзбекистонда ўз клиникаларини очишга интилмоқда, деб маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов.

Ҳиндистон тиббиёт тармоқлари Ўзбекистонда клиникалар очишга интилмоқда
Ҳиндистоннинг йирик шифохоналар тармоқлари, жумладан, «Apollo Hospitals» Ўзбекистонда клиникалар очишга қизиқиш билдирди, деб хабар берди соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов 2026 йил 30 август куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида журналистларга.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон билан ҳамкорликда 10 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, Ҳиндистон делегациясининг ташрифи давомида эса яна бешта истиқболли ташаббусни бошлаш режалаштирилган эди. Ушбу лойиҳаларнинг аксарияти фармацевтика саноатига, хусусан, Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришга қаратилган.
Янги лойиҳаларни Тошкент шаҳрида, шунингдек, вилоятларда ҳам амалга ошириш кўзда тутилган. Ташриф давомида томонлар Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги муайян ташаббуслар бўйича музокаралар олиб боришди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши соғлиқни сақлаш инфратузилмасини рижвожлантириш ҳисобланади. Адиловнинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт провайдерлари, жумладан, «Apollo» Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларини ташкил этиш истагини билдирган.
Вазир Ҳиндистон билан тиббий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида онкология ва кардиологияни тилга олди. Фармацевтика соҳасида онкологик дори воситаларини ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришга ихтисослашган «Ankavel» корхонасини ишга тушириш режалаштирилган.
Адилов, шунингдек, онкологик касалликларни даволашнинг илғор усули бўлган протон терапиясини ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши сифатида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ушбу технология Ҳиндистонда аллақачон қўлланилмоқда ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли режаларига киритилган, гарчи уни жорий этиш лойиҳанинг ҳозирги босқичига киритилмаган бўлса-да.
Давлат ташрифи давомида икки давлат ўртасида Аюрведа ва бошқа анъанавий тиббиёт амалиётлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ҳам имзоланди.

