Ҳусийлар Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги биносига зарба берганини маълум қилди
Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги ҳарбий ва энергетика обьектларига, şунингдек, аеропортларга ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Ҳаракат вакиллари Ар-Риёздаги Мудофаа вазирлиги биноси ва бир қатор ҳарбий обьектлар ниşонга олинганини айтган.

Ҳусийлар Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги биносига зарба берганини маълум қилди
Яманнинг «Ансоруллоҳ» исёнчи ҳаракати (ҳусийлар) Ар-Риёзда жойлашган Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги биносига ракета зарбаси берганини эълон қилди.
Бу ҳақда ҳусийларнинг ҳарбий қаноти вакили, бригада генерали Яҳё Сориа маълум қилди. Унинг айтишича, баллистик ракета аниқ нишонга теккан.
Бундан ташқари, ҳусийлар Саудия Арабистонининг жануби-ғарбидаги Абха халқаро аеропортига дрон ёрдамида ҳужум уюштиргани, бунинг натижасида авиақатновлар издан чиққани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Рас-Таннурадаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳам оққа тутилган.
Саудия Арабистони бощилигидаги араб коалицияси ҳусийлар томонидан Ар-Риёз томон учирилган иккита баллистик ракета уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Саудия Арабистони фуқаро мудофааси бошқармаси маълумотига кўра, ракета парчалари бино, қурилаётган обьект ва автомобилга зарар етказган, шу билан бирга, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳусийлар, шунингдек, Нажрон шаҳри аеропортида ва Хамис-Мушайт авиабазасида жойлашган иккита ҳарбий-транспорт самолётига баллистик ракеталар билан зарба берганини маълум қилиб, ҳужумлар белгиланган мақсадларига етганини таъкидлади.

