“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди
“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” масъул шахслари қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажми ўртасидаги тафовутнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритишган.

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 миллиард сўмлик зарар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” ГТФ масъул шахслари томонидан давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, масъуллар қабул қилинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажмлари ўртасидаги тафовутнинг сабабларини ўрганмасдан, уни оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритганлар. Бу ҳаракатлар натижасида 251,5 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

