Маҳаллий

Ҳазорасп туманида газ ходимларининг фирибгарлиги фош этилди

Улар 2 500 доллар эвазига  фуқарога нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик юзасидан ҳисобланган 309 млн сўмлик зарарни камайтириб беришларини айтишган.

Ҳазорасп туманида газ ходимлари томонидан содир этилган фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, "Ҳазорасптумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари М.М. ва Э.Б. фуқаро О.I.ga нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 309 миллион сўмлик зарарни 2 500 АҚШ доллари эвазига камайтириб беришни ваъда қилишган.

Улар келишилган пулдан 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди. Ушбу пуллар ҳисобидан 4,8 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.