Маҳаллий

Ҳазораспда тиббиёт ходимлари ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб этилгани рад этилди

Ҳазораспда тиббиёт ходимлари ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб этилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ободонлаштириш ишларига мажбуран чиқарилгани ва улардан жарима учун пул йиғилаётгани борасида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Тиббиёт ходимлари Урганч ва Хива шаҳарларига олиб борувчи йўл бўйига ҳамда хонадонларга мажбуран ободонлаштириш ишларига олиб чиқилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.

Қайд этилишича, атроф-муҳитни тоза сақлаш мақсадида фақат тиббиёт муассасаларининг ўз ҳудудларида тартибга келтириш ишлари бажарилган. Ходимлар муассаса ҳовлиси ва ички ҳудудидан ташқарига чиқарилмаган. СЕС томонидан жарима қўллангани ва унинг пули ходимлардан йиғиб олинаётгани ҳақидаги иддаоларга ҳам аниқлик киритилди.

Санитария назорати жараёнида муассасанинг ўзига эмас, балки хизмат вазифасига масъулияцизлик билан ёндашган ва санитария-гигиена қоидаларини бузган айрим масъул ходимларга маъмурий жарима белгиланган.

“Муассасага нисбатан жарима қўлланган тақдирда жарима маблағини ходимлар ҳисобидан қоплашга йўл қўйилмайди”, дейилади муносабатда.

Бошқарма меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши ҳамда ходимлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши доимий назоратда эканини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.