Маҳаллий

Чиқинди ташиш ва ободонлаштиришда ишлаётган 100 нафар ходим фарзандларига контракт тўлови қоплаб берилади

**100 нафар чиқинди ташиш ва ободонлаштириш ходимининг фарзандлари учун контракт тўлови қопланади**

Ўзбекистонда 1-сентябрдан бошлаб Санитар тозалаш корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларида "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танловига аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълум қилди.

Танловда санитар тозалаш корхоналарида чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи, шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларида тозалаш ишларида кўп йиллар давомида садоқатли меҳнат қилган ходимлар иштирок этиши мумкин. Ғолиб бўлган 100 нафар ходимнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларининг контракт тўлови қоплаб берилади.

Ушбу танловни ўтказиш Президент фармони билан 2024-йилдан бошланган эди. Танловнинг асосий мақсадларидан бири – санитар тозалаш корхоналарида чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бевосита амалга ошираётган, шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларида тозалаш ишларида камида 10 йил самарали ва садоқатли меҳнат қилган ходимларни эътироф этишдир. 2025-йилда ушбу танлов асосида қопланган контракт тўловлари миқдори 916 миллион 718 минг сўмни ташкил этган.

Танловда иштирок этиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

* Номзоднинг биометрик паспорти ёки ИД-картаси нусхаси;

* 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурат;

* Маълумотнома (обьективка);

* Номзоднинг сўнгги 3 йил давомида амалга оширган ишлари, эришган натижалари ва ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома;

* Фарзанди ёки неварасининг давлат олий таълим муассасасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳамда шартнома нусхаси;

* Давлат олий таълим муассасасида таҳсил олаётган шахснинг номзодга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Танлов якунларига кўра, ғолиб номзодларнинг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган фарзандлари ёки невараларининг бир йиллик контракт тўлови қоплаб берилади. Бунда тўлов миқдори БҲМнинг 30 бараваридан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, ушбу имтиёздан фойдаланган талабалар келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.

Аризаларни қабул қилиш 1-октябрга қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.