Маҳаллий

Ҳарбий хизматга чақирилганлар гиёҳвандликка тиббий текширувдан ўтказилади

Тиббий текширув гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилаётганлар гиёҳвандликка тиббий текширувдан ўтказилади

Адлия вазирлиги муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ҳамда контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур тиббий текширув гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини эрта аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида амалга оширилади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилишидан олдин, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар эса ҳарбий-тиббий муассасада тиббий кўрикдан ўтишларидан аввал тиббий текширувдан ўтказилади.

Тиббий текширув 2 босқичда олиб борилади. Аввал пешоб намунаси экспресс-тест орқали текширилади, мусбат натижа аниқланса, пешоб ва (ёки) қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация текшируви ўтказилади.

Тиббий текширув натижалари мусбат чиққан ёки зарур намуналарни топширишдан бош тортган фуқаролар ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтказилмайди.

Тиббий текширув жараёнида олинган шахсга оид маълумотлар, биологик намуналар ҳамда текширув натижаларининг махфийлиги таъминланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.