Ҳафта давомида об-ҳаво бироз илиқ бўлади
Ўзбекистонда ушбу ҳафта давомида бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +13…+18, кундуз кунлари +28…+33 даража, жанубда +35…+37 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида бироз илиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати сентабр ойи ўрталарига хос иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечалари +13…+18 даража, кундуз кунлари +28…+33 даража, жанубда эса +35…+37 даража бўлади.
Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 16-сентабр, чоршанба куни бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 16-сентабр куни республика бўйича айрим жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 14−17-сентабр кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида 14−17-сентабр кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +15…+18 даража, кундуз кунлари +30…+33 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

