Дунё

Грузияда 59 нафар ноқонуний мигрант ушланди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Грузияда 59 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Грузияда мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келган 59 нафар хорижлик ушланди. Улар сафида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ушланганлар орасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Кения, Туркия, Россия, Ҳиндистон, Миср, Гана, Эфиопия, Филиппин, Судан, Камерун ва Хитой фуқаролари борлиги айтилган.

Миграция департаменти ходимлари махсус иммиграция назорати доирасида хорижликлар бўлиши эҳтимоли бўлган бир қатор манзил ва обьектларни текширган.

Текширув чоғида 59 киши Грузияда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонун талабларини бузган ҳолда яшаб келаётгани аниқланган.

“Улар Миграция департаментининг вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Ҳозирда хорижликларни Грузиядан чиқариб юбориш бўйича тегишли тартиб-таомиллар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароларининг аниқ сони, уларнинг ёши, жинси ва шахсига оид бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.

Грузия ИИВ маълумотига кўра, миграция қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар кучга кирганидан бери 160 та махсус иммиграция назорати тадбири ўтказилган. Уларда жами 18 мингга яқин хорижлик текширилган, аниқланган ноқонуний мигрантларнинг минг нафари мамлакатдан чиқариб юборилган.

8-сентябр куни Грузиядан яна 61 нафар хорижлик чиқариб юборилган. Улар орасида ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Йил бошидан буён мамлакатдан депортация қилинган хорижликлар сони қарийб 3 минг нафарга етган.

Май ойида ҳам Грузияда 45 нафар ноқонуний мигрант қўлга олиниб, мамлакатдан чиқариб юборилиши маълум қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.