Дунё

Грузия йил бошидан бери 500 нафарга яқин ўзбекистонликни мамлакатга киритмади

Бунга сафар мақсадини аниқ тушунтириб бера олмаслик, меҳмонхона бронлари ва қайтиш авиачипталарининг йўқлиги, тиббий суғурта полиси ҳамда етарли молиявий маблағ мавжудлигини тасдиқлай олмаслик асосий сабаб бўлган.

Грузия йил бошидан буён қарийб 500 нафар ўзбекистонликнинг мамлакатга киришига рухсат бермади

Грузияда 2026-йил 1-январдан туристик мақсадда келаётган барча чет эл фуқароларидан мажбурий тиббий суғурта полиси талаб қилина бошланди, акс ҳолда улар мамлакатга киритилмаслиги мумкин.

Маълумотларга кўра, 2026-йилнинг илк 9 ойида Грузия аеропортларида жами 711 нафар йўловчининг мамлакатга кириши рад этилган, шундан 473 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Қайд этилишича, фуқароларнинг мамлакатга киритилмаслигига сафар мақсадини аниқ тушунтириб бера олмаслик, меҳмонхона бронлари ва қайтиш авиачипталарининг йўқлиги, тиббий суғурта полиси ҳамда етарли молиявий маблағ борлигини тасдиқлай олмаслик асосий сабаб бўлган.

Янги тартибга биноан, туристлардан қоғоз ёки электрон кўринишда, грузин ёки инглиз тилида расмийлаштирилган амалдаги тиббий ва бахциз ҳодисалардан суғурталанганлик полиси сўралади. Суғурта суммасининг энг ками 30 минг лари (11 154,88 АҚШ доллари) бўлиши керак. Полис туристнинг Грузия ҳудудида бўлишининг бутун муддатини қамраб олиши шарт.

Шу сабабли, Грузияга боришни режалаштираётган фуқароларга сафар мақсадини олдиндан аниқ белгилаш, тегишли ҳужжатлар ва молиявий маблағларни тайёрлаб қўйиш ҳамда чегара назоратида саволларга ишончли жавоб бериш тавсия этилган.

Дипломатлар, халқаро ташкилотлар ходимлари ва халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар каби айрим тоифадаги шахслар мажбурий суғурта талабидан озод этилади.

Аввалроқ Грузияда 59 нафар ноқонуний мигрант ушлангани, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги хабар қилинганди. Йил бошидан бери мамлакатдан депортация қилинган хорижликлар сони қарийб 3 минг нафарга етган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.