Гоогле раҳбарияти Öзбекистондаги ислоҳотларни Гоогле Пай мисолида юқори баҳолади
Гооглеънинг ривожланаётган бозорлар бöйиçа давлат органлари билан алоқалар ва давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Öзбекистонда şахсий маълумотлар билан иşлаş соҳасида амалга оşирилган ислоҳотлар глобал технологияларнинг мамлакат бозорига кириşи уçун янги имкониятлар оçганини таъкидлади.

Гоогле раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларни Гоогле Пай мисолида юқори баҳолади
Жорий йил бошида Ўзбекистон шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ёндашувини янгилади. Маълумотларни қатъий локализация қилиш ўрнига, мослашувчан ва мувозанатли ёндашув танланди. Унинг фикрича, бу ўзгаришларнинг амалий натижаси ҳам кўп куттирмади — Гоогле Пай Ўзбекистонда ишга тушди.
“Ҳукуматлар олдиндан тушунарли ва глобал тизимлар билан ўзаро ишлай оладиган қоидаларни яраца, глобал технологиялар ҳам тез кириб келади”, - деб ёзди у.
Дорон Авни ўз постида Гоогле Пайънинг Ўзбекистонда ишга туширилиши АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг мамлакатга ташрифи ва Самарқанддаги С5+1 вазирлар саммити давомида эълон қилинганига ҳам урғу берди. Унинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон ва АҚШнинг рақамли модернизацияни жадаллаштириш борасидаги умумий интилишини кўрсатади.
“Ўзбекистон прагматик сиёсат орқали янги имкониятларга йўл очиш мумкинлигини амалда кўрсатмоқда”, - деб ёзди Гоогле вице-президенти.
Маълумот учун: Саида Мирзиёева жорий йилнинг сентабр ойида Ню-Ёркда Гоогле вице-президенти Каран Бхатия билан учрашиб, технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.
“Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда”, - деган эди Президент Администрацияси раҳбари.
Жорий йилнинг 27-октабр куни Ўзбекистонда Гоогле Пай ҳамда Аппле Пай тизими тўлақонли ишга тушгани эълон қилинди.

