Лайфстайл

«Гўзал, жўшқин» Дисней юлдузи Карла Жеффери 33 ёшида вафот этди

Жеффери 2018 йилда Дисней каналининг «Зомбилар» фильмида ва унинг иккита давомида черлидер Бри ролини ўйнагани билан танилган эди.

«Гўзал, жўшқин» Дисней юлдузи Карла Жеффери 33 ёшида вафот этди

«Зомбилар» фильмидаги ҳамкасбларидан бири Жеффери «ўзининг юқумли позитиви билан ҳар бир кунни яхшироқ ва ёрқинроқ қилганини» айтди

2018 йилда Disney Channel каналининг «Зомбилар» (Zombies) фильми ва унинг иккита давомида суратга тушиши билан танилган америкалик актриса Карла Жеффери 33 ёшида вафот этди.

Унинг агенти Карла Александр бу хабарни эълон қилиб, уни «нурли табассуми ҳар қандай хонани ёритиб юбора оладиган гўзал, жўшқин ва беқиёс истеъдодли аёл» деб атади.

Жеффери «Зомбилар» фильмида ва унинг 2020 ҳамда 2022 йиллардаги давомларида черлидер Бри ролини ижро этган, бундан олдин эса «Ўз ғайратингни жиловла» (Curb Your Enthusiasm) сериалида «Катрина» тўфонидан кейин Ларри Дэвидникига кўчиб ўтган Блэклар оиласи аъзоларидан бири сифатида эпизодик ролда кўриниш берган эди.

Ўлим сабаби маълум қилинмаган.

«Севимли Карла Жефферимизни йўқотганимиздан қайғуда эканмиз, қалбимиз вайрон бўлди.

20 йилдан ортиқ вақт давомида Карла Alexanders Talent Management оиласининг бир қисми эди ва унинг истеъдодли ёш қизчадан биз билган гўзал, жўшқин аёл ва актрисагача бўлган ўсиш йўлини кузатиш биз учун катта шараф бўлди.

Биз унинг юқумли табассумини, кулгисини, истеъдодини ва ўзи билан бирга олиб юрган гўзал нурини доимо ёдда сақлаймиз.

Карланинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу ўта оғир дамларда уларнинг шахсий ҳаёти ҳурмат қилинишини сўраймиз. Охиратинг обод бўлсин, Карла. Сени жуда соғинамиз ва сени абадий севамиз».

Жефферининг эгизак акаси, у ҳам актёр бўлган Карлон ушбу баёнотни синглисининг соҳилдаги видеоси ва санаси кўрсатилмаган матнли хабар скриншоти билан бирга қайта жойлаштирди.

«Салом сингилжон, буни кўрганингда менга телефон қил. Кунинг қандай ўтганини билиш учун қўнғироқ қилаётгандим! Сени жуда-жуда яхши кўраман, сингилжон», дейилади хабарда.

«Сен билан қанчалик фахрланишимни билишингни хоҳлайман. Сенинг бардошинг, нафосатинг, хонани ёритиб юборадиган юқумли табассуминг. Сен ҳақиқатан ҳам порлаб турган нурсан. Ҳеч кимга, ҳатто ўзингга ҳам бу нурни сўндиришга йўл қўйма.

Сен таратган нур ўзига хосдир ва уни ҳар доим асраш керак. Сен ака орзу қилиши мумкин бўлган энг яхши сингилсан. Ушбу ҳаёт йўлида бир-биримизга янада яқинроқ бўлиб боришимизни сўраб дуо қиламан. Бу ҳаётда ҳам, у дунёда ҳам сени қўллаб-қувватлайман».

Унинг ҳамкасблари ҳам таъзия билдиришди, жумладан, «Зомбилар» фильмида Вилла ролини ўйнаган Чендлер Кинни актрисанинг ўлими «ҳақиқатга ўхшамаётганини» ёзди.

«Карла. Энг ширин, энг ёрқин қиз. Сен ўзингнинг юқумли позитивинг билан ҳар бир кунни яхшироқ ва ёрқинроқ қилдинг», деб ёзди Кинни.

«Менимча, Бри ролига бунчалик жўшқинлик олиб кира олганингнинг сабаби (улкан истеъдодингдан ташқари) қалбан айнан шундай бўлганингдир; атрофидагиларни руҳлантиришдан бошқа нарсани истамайдиган, қувноқ, жўшқин ва олтин қалбли черлидер эдинг».

Зед ролини ўйнаган Майло Манхейм бир нечта фотосуратларни улашиб, унга шундай изоҳ қолдирди: «Сени яхши кўраман, Карлабу, энг ширин, энг меҳрибон, энг севимли инсон».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.