Лайфстайл

Мерилин Монро образидаги Барби қўғирчоғи ишлаб чиқарилди

Мерилин Монро қиёфасидаги Барби қўғирчоғи яратилди

Маттел компанияси таниқли актриса Мерилин Монро тимсолидаги янги Барби қўғирчоғини жамоатчиликка тақдим этди. Ушбу қўғирчоқ 18-августдан бошлаб харидорларга сотила бошлади.

Қўғирчоқ Монро ижросидаги энг машҳур роллардан бири – 1953-йилда суратга олинган “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” филмидаги образини акс эттиради. Филмнинг бир саҳнасида актриса “Диамондс Аре а Гирлъс Бест Фриенд” қўшиғини ёрқин пушти рангли, катта бантли кўйлак ва узун опера қўлқопларида куйлаган эди.

Янги Барби қўғирчоғининг нархи 81 долларни ташкил этади.

Маттел компанияси 1990-йиллардан буён Мерилин Монро образидаги қўғирчоқларни ишлаб чиқариб келади. 1997-йилда компания актрисанинг машҳур образларига бағишланган учта Барби моделини тақдим этган. Улар “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” филмидаги пушти ва қизил либослар, шунингдек, “Тҳе Севен Еар Итч” филмидаги оқ кўйлакдан илҳомланиб яратилган.

2002-йилда Маттел Монро АҚШ президенти Жон Кеннедининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ҳаппй Биртҳдай, Мр. Пресидент” қўшиғини ижро этган пайтдаги образини акс эттирувчи Барби қўғирчоғини яратган.

2009-йилда эса актрисанинг “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” филмидаги яна бир қиёфаси – бу сафар олтин рангли кўйлакдаги образи асосида Барби қўғирчоғи ишлаб чиқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.