Кино тарихидаги энг кўп гонорар олган актёр болалар

**Кино тарихидаги энг кўп гонорар олган болалар актёрлар**
Ривожланган мамлакатларда ёш болалар ҳам кино лойиҳаларида дебют қилиб, машҳурликка эришиш имкониятига эга. Ба'зи актёрлар эса жуда ёшлигидан шоу-бизнес оламига кириб келиб, вояга етмасдан туриб катта даромад топишга муваффақ бўлишган.
**Милли Бобби Браун – ҳар бир эпизод учун 350 минг доллар**
"Ажабтовур ишлар" сериали орқали 11 ёшли актриса Милли Бобби Браун катта бойликка эга бўлди. Сериалнинг дастлабки қисмларида у ҳар бир эпизод учун 100 минг доллардан 250 минг долларгача ишлаб топган бўлса, 4-мавсумда бу миқдор 300 минг доллардан 350 минг долларгача кўтарилди. Бизнес инсайдерларининг ма'лумотларига кўра, Милли Нетфлих билан шартнома тузганлиги сабабли маошини қайта муҳокама қила олмаган.
Фин Волфҳард, Ноа Шнапп, Калеб Маклафлин, Гатен Матараззо ва Седи Синк каби актёрлар ҳам ушбу сериалдаги роллари орқали 7 миллион доллардан ортиқ даромад қилишган.
**Селена Гомес — ҳар бир эпизод учун 30 минг доллар**
Қўшиқчи ва актриса Селена Гомес 2007—2012-йиллар оралиғида суратга олинган "Вейверли Плейс сеҳргарлари" филмидаги ҳар бир эпизод учун 25 минг доллардан 30 минг долларгача маош олган. Бу ўша вақтда актрисанинг биринчи иши учун ёмон маблағ ҳисобланмаган.
**"Замонавий оила" филмидаги болалар — ҳар бир эпизод учун 125 000 доллар**
Сара Ҳайленд, Ариел Винтер, Нолан Гулд ва Рико Родригесларга "Замонавий оила" филмидаги ҳар бир роли учун дастлаб 70 000 доллардан маош берилган. Еттинчи мавсумга келиб эса уларнинг маоши 125 000 долларга етган. Филм 2009-йилдан 2020-йилгача суратга олинган.
**Опа-сингил Олсенлар — ҳар бир эпизод учун 80 минг доллар**
Олсенлар 15 ойлигидан бошлаб филмларда суратга тушишган. Дастлаб уларга ҳар бир эпизод учун 2 400 доллар тўланган бўлса, кейинчалик уларнинг маоши 80 минг долларга кўтарилган.
**Франки Муниз — 150 000 доллар**
Франки "Диққат марказидаги Малколм" филмидаги ҳар бир эпизоди учун 30 минг доллардан ишлаб топган. Сериалдаги муваффақияти охирги мавсумида энг юқори чўққисига чиқиб, актёрга сўнгги мавсумдаги роли учун 150 минг доллар тўланган.
**Ангус Ти Жонс — 350 000 доллар**
Ангус Ти Жонсга "Икки ярим эркак" филмидаги роли учун 350 минг доллар тўланган. Филм 2003-йилдан 2013-йилгача давом этганини ҳисобга олсак, Жонс ҳам, у билан бирга рол ижро этган Жейк Ҳарпер ҳам анча бойлик орттирганини тахмин қилиш мумкин.
**Виктория Жастис — 50 минг доллар**
Америкалик қўшиқчи ва актриса Виктория Жастис кўплаб филмларда рол ижро этган. Улардан бири "Зоуи 101" комедиясидир. Актриса ушбу филм орқали 50 000 доллар, "Ғолиб Виктория" лойиҳасидан эса 12 000 дан 180 000 долларгача маош олган. Филм 2005—2008-йиллар давомида суратга олинган бўлиб, актриса талаба қиз ролини ижро этган.
**Миранда Косгроув — 180 минг доллар**
Миранда Косгроув америкалик актриса, қўшиқчи, бастакор ва фаол хайриячидир. У актрисалик фаолиятини 3 ёшида телевидение рекламаларида рол ўйнашдан бошлаган. "Айкарли" филми орқали актриса ҳар бир эпизод учун 180 минг доллар олган. Умумий маоши эса 18 миллион долларни ташкил этган. Миранда 2012-йилда Гиннес рекордлари китобига энг кўп маош олувчи қиз сифатида киритилган.
**Тейлор Жеймс Уилямс — 250 минг доллар**
Тейлор Жеймс "Барча Крисдан нафратланади" филми орқали анча бойликка эга бўлган. Филм 2005—2009-йиллар оралиғида суратга олинган бўлиб, актёрга 250 минг доллар фойда келтирган. Филмнинг биринчи мавсуми вақтида актёр эндигина 12 ёшда эди.
**Гари Коулман — 70 минг доллар**
"Турли зарбалар" филми орқали Гари дастлаб 1 500 доллар маош олган. Филмнинг машҳур бўлиши ортидан эса 70 000 доллар ишлаб олган. Ҳозирда бу маблағ 200 000 долларга тенг. Филмда у Арнолд Жексон ролини ўйнаган бўлиб, филм унга катта муваффақият олиб келган.

