ГМ УзАуто Моторсъни хусусийлаштиришда устувор ҳуқуққа эга бўлмайди - Давактив
Давлат активларини бошқариш агентлиги УзАуто Моторсъни хусусийлаштириш очиқ ва рақобат асосида амалга оширилишига урғу бериб, Американинг Генерал Моторс компаниясига активни сотиб олиш учун имтиёз ёки устувор ҳуқуқ берилмаслигини маълум қилди.

ГМ УзАуто Моторсъни хусусийлаштиришда устувор ҳуқуққа эга бўлмайди — Давактив
УзАуто Моторсъни хусусийлаштириш очиқ ва рақобат тамойиллари асосида ўтказилади. Бу жараёнда айрим компанияларга, жумладан Американинг Генерал Моторс компаниясига ҳам активни харид қилиш учун имтиёз ёки устувор ҳуқуқ берилмайди.
Давактив маълумотига кўра, хусусийлаштиришда миллий қонунчилик талабларига мос келадиган исталган инвестор қатнашиши мумкин. Активни халқаро савдолар орқали, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаган ҳолда сотиш режалаштирилган.
УзАуто Моторсъни сотишга тайёргарлик аввал тасдиқланган хусусийлаштириш дастури доирасида аллақачон бошланган. Давактив халқаро консултантларни жалб қилган бўлиб, улар ҳозир компанияда дуе дилигенсе текширувини ўтказмоқда ҳамда сотув учун зарур ҳужжат ва материалларни йиғмоқда.
Консултантларнинг тегишли хулосалари ва таклифлари олиниши билан агентлик активни сотиш жараёни бошланганини расман эълон қилади.
Аввалроқ, УзАуто Моторс Чевролет бренди остида автомобиллар ишлаб чиқариши ва технологик жиҳатдан ГМ лицензиялари ҳамда бутловчи қисмларига боғлиқлиги айтилган эди. Шу сабабли эҳтимолий харидор Америка компанияси билан бирга ишлайдиган ташкилотлардан бири бўлиши мумкинлиги тахмин қилинганди.

