Германия олтинçи авлод қирувçисини яратиş лойиҳасига қöşилиşи мумкин
Германия Япония, Буюк Британия ва Италия иşтирокидаги ГСАП қирувçи самолёт дастурига қöşилиş имкониятини öрганмоқда. Канслер Фридрих Мерс Токиода бу масала бöйиçа текşирув öтказиşга топşириқ тайёрлигини билдирди. Якуний қарор ҳозирçа қабул қилинмаган.

Германия олтинчи авлод қирувчисини яратиш лойиҳасига қўшилиши мумкин
Мерс 28-октабр куни Япония бош вазири Санае Такаити билан учрашувдан сўнг икки мамлакат қирувчи яратиш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Ташриф чоғида Берлин ва Токио иқтисодий хавфсизлик, илғор технологиялар ҳамда мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Такаити Германия билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб, икки давлатнинг халқаро тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиши муҳимлигини таъкидлади.
Янги қирувчи 2035-йилга мўлжалланган
ГСАП — Глобал Сомбат Аир Программе доирасида Буюк Британия, Япония ва Италия олтинчи авлод жанговар самолётини ишлаб чиқмоқда. Реутерс маълумотига кўра, уни 2035-йилга бориб фойдаланишга тайёрлаш режалаштирилган.
Октабр бошида Буюк Британия бош вазири Энди Бёрнем Германияга мазкур дастурда иштирок этишни таклиф қилган эди. Бу Германия, Франсия ва Испаниянинг ФСАС лойиҳаси муваффақияцизликка учрагани ҳақидаги хабарлардан кейин юз берган.
Реутерс ёзишича, ФСАС бўйича асосий келишмовчиликлар Германия ва Франсия компанияларининг ишлаб чиқаришдаги улушларига тааллуқли бўлган.
Айни пайтда Германия учун бошқа вариантлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Дпа агентлигига кўра, улар орасида Аирбус, Швеция ва Сааб мудофаа консерни ўртасидаги ҳамкорлик ҳам бор.
Ишлаб чиқаришдаги иштирок шартлари ўрганилади
Мерс ГСАП дастурининг саноатга оид айрим келишувлари анча илгарилаб кетганини қайд этди. Шу сабабли Германиянинг лойиҳага қандай шартларда қўшилиши мумкинлигини алоҳида ўрганиш зарур.
Канслернинг таъкидлашича, Европа турли жанговар тизимлар сонини камайтириб, ишлаб чиқариладиган қуроллар миқдорини ошириши керак. Унинг фикрича, катта ҳажмдаги ишлаб чиқариш келажакда қирувчилар нархига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. ГСАПъда бир нечта йирик давлат иштирок этаётгани ҳамкорлик фойдасига далил бўлиши мумкин.
Япония Германиядан йил охиригача жавоб олишни истамоқда. Бироқ Мерс Берлин бундай қисқа муддатда қарорга кела олишини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини айтди.

