Дунё

Германия шифохоналарини Россия билан эҳтимолий уруш учун тайёрламоқда — Блоомберг

Германия Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда — Блоомберг

Германия Россия билан уруш бошланиб қолса, кўплаб ярадорларни қабул қилиш учун шифохоналарни тайёрламоқда.

“Соғлиқни сақлаш тизимимиз бунга тайёрми? Ягона жавоб — йўқ. Бизни марафонга ўхшаш узоқ ва оғир жараён кутмоқда”, деди Улмдаги ҳарбий госпитал қўмондони Бенедикт Фримерт.

Қайд этилишича, Германия ҳукумати шу шаҳардаги ҳарбий госпитал остида жойлашган тиббий бункерни қайта очишни буюрган.

Унда Россия билан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ссенарийси баён қилинган: можаро юз берса, Германияга ҳар куни 1000 нафаргача ярадор аскар олиб келиниши мумкин.

Апрел ойида Берлин ўзининг ҳарбий стратегиясини расман тасдиқлаган эди. Унда 2039-йилга бориб Европадаги энг қудратли армияни шакллантириш мақсади қўйилган. Ҳужжатда Россия “асосий таҳдид” деб аталган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу консепсияни “қарама-қаршиликнинг яққол кўриниши” деб баҳолаган.

Масалан, қурол-яроғ етказиб бериш учун Бремерҳавен порти модернизация қилинмоқда.

Москва Берлиннинг “душманона” ҳаракатларига жавобан Санкт Петербургдаги консуллик ҳамда Гёте институти филиалларини ёпиш ҳақида қарор қабул қилган. Германиялик дипломатлар ва муассаса ходимлари 18-сентябрга қадар Россияни тарк этиши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.